АҚШда Metallica концерти кучсиз зилзилага сабаб бўлди
Рок гуруҳ Виргиния штатида концерт берди. Маҳаллий футбол ишқибозлари учун анъанавий мадҳияга айланган Enter Sandman композицияси ижро этилган вақтда томошабинлар синхрон тарзда сакрашни бошлаган.

Фото: AP
Metallica рок гуруҳи Блэксбург шаҳрида жойлашган Виргиния технология университетининг «Лейн» стадионида концерт берди. Штат сейсмологик обсерваторияси (VTSO) маълумотларига кўра, концерт вақтида ҳудудда кичик зилзила кузатилган.
Қайд этилишича, кучсиз зилзила маҳаллий футбол ишқибозлари учун анъанавий мадҳияга айланган Enter Sandman композицияси ижро этилган вақтга тўғри келган. Бу вақт стадионга тўпланган қарийб 60 минг киши синхрон тарзда сакрашни бошлаган.
«Лейн»дан бир километр узоқликка ўрнатилган сейсмограф тупроқнинг кучсиз ҳаракатини қайд этган. VTSO директори Мартин Чапманинг сўзларига кўра, зилзила кучли Рихтер шкаласи бўйича 1 баллдан кучсизроқ бўлган ва концерт ўтказилган ҳудуддан ташқарида кузатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июн ойида америкалик қўшиқчи Тейлор Свифтнинг Шотландия пойтахтидаги концерти давомида ҳам сейсмик фаоллик қайд этилганди. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, ер юзасидаги тебранишлар 7-9 июн кунлари кузатилган ва шоу ўтказилган жойдан 6 километр узоқликкача ёйилган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
АҚШ давлат котиби Россия президентини ҳарбий жиноятчи деб аташдан бош тортди
Жаҳон | 01:12
-
«АҚШ билан савдо низоларини тезроқ ҳал қилишимиз керак» — G7 йиғилишидаги сўнгги маълумотлар
Жаҳон | 00:45
-
Британияликлар Эверестни янги усулда забт этди
Жаҳон | 23:43 / 21.05.2025
Мавзуга оид

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

22:38 / 13.05.2025
Ўзбекистонда биноларнинг зилзилага бардошлилиги хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилади

07:52 / 11.05.2025
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди

20:13 / 02.05.2025