Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Берлин расмийлари агар хоҳловчилар бўлмаса, бино бузиб ташланишидан огоҳлантирди.

Фото: Getty Images
Германия пойтахти Берлин шаҳри маъмурияти Йозеф Геббелснинг вилласини исталган одамга бепул берилишини эълон қилди.
Bild маълумотларига кўра, катта бино ва унинг атрофидаги 17 гектар майдон Берлиндан 15 км узоқликда, Богензее кўли яқинида жойлашган. Бино 24 йилдан бери бўм-бўш, ҳар йили уни сақлаш учун пойтахт бюджетидан юз минглаб евро сарфланмоқда.
Берлин молия вазири Штефан Эверс хабарига кўра, энди уни исталган шахс олиши мумкин.
«Ким истаса уни Берлин шаҳридан совға сифатида бепул олиши мумкин», деди у.
Унинг таъкидлашича, шу кунгача на маҳаллий, на федерал ҳокимият ушбу объектга ҳали қизиқиш билдирмаган.
Эверс, агар Геббелснинг вилласига эга топилмаса, Берлин расмийлари уни бузиб ташлаши ҳақида огоҳлантирди.
Нашрнинг қайд этишича, сўнгги ўн йилликлар давомида ушбу виллага эга топишга уринишлар муваффақиятсиз якунланган. Бунинг сабаби — уни таъмирлаш учун миллионлаб евро харажат зарурлиги.
Йозеф Геббелс - немис сиёсатчиси ва тарғиботчиси, Адолф Ҳитлернинг энг яқин ҳамкори ва содиқ издошларидан бири. 1933 йилдан 1945 йилгача Германия тарғибот вазири ва Империя маданият палатаси президенти бўлиб ишлаган. 1945 йил 1 май куни, фашистлар Германиясининг Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубияти арафасида ўз жонига қасд қилган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
-
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди

10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади

10:01 / 24.02.2025
Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди

09:10 / 24.02.2025