Жаҳон | 09:22 / 01.08.2023
8453
1 дақиқада ўқилади

Ринат Ахметовнинг Россиядаги мол-мулки хатловга олинди

Москванинг Басманний туман суди украиналик миллиардер Ринат Ахметовнинг «терроризмни молиялаштириш» тўғрисидаги жиноий иш бўйича активларини хатловга олди. 

Ринат Ахметов / Фото: informator

Иш материалларига кўра, 2022 йил апрель ойидан буён Ахметовнинг SCM Holdings Limited компанияси раҳбарияти (у «Метинвест» кон-металлургия гуруҳини ўз ичига олади) Украина армияси ва «Азов» дивизиясига ҳомийлик қилиб келган. 

Суд Севастопол ва Белгороддаги ўнлаб кўчмас мулк объектларини, «Метинвест Евразия»нинг Россиядаги шуъба корхоналарида улушларини, бир нечта автомобилларни, шунингдек, ишда номи қайд этилган ташкилотлар ҳисобидаги ўн миллионлаб рублларни хатлаб қўйди.

Аввалроқ Ринат Ахметов Россияга қарши даъво аризаси билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилганди. 

Ахметов ўзининг мулкка эгалик ҳуқуқлари қўпол равишда бузилгани учун Россиядан компенсация талаб қилган. Бундан ташқари, у SCM корхоналари томонидан тайёрланган ғалла ва пўлат маҳсулотлари Россия томонидан олиниши ва йўқ қилинишига йўл қўймаслик учун шошилинч чоралар кўрилишини сўраганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти