Боливиянинг янги президенти ўз лавозимини бажаришга киришди
8 ноябрда Боливиянинг сайланган президенти Луис Арсенинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Арсе Боливиянинг янги президенти сифатида қасамёд келтирди.

Фото: AP Photo / Juan Karita
Мамлакат парламенти биносида ўтган тантанали маросимда Аргентина президенти Альберто Фернандес, Колумбия президенти Иван Дуке, Парагвай президенти Марио Абдо Бенитес, Испания қироли Филипп VI ҳамда бир қатор бошқа давлатлар, жумладан Эрон, Венесуэла ва Чили ташқи ишлар вазирлари иштирок этган.
Бир йилча давомида Боливия президенти вазифасини бажарган Жанин Аньес маросимда иштирок этмаган.
18 октябрда Боливияда умумий сайловлар бўлиб ўтганди. Уларда 2006-2017 йилларда Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралес ҳукуматида иқтисодиёт вазири лавозимини эгаллаган Арсе 55 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонган. Шунингдек, унинг номзодини илгари сурган “Социализм томон ҳаракат” партияси парламентнинг икки палатасида кўпчилик ўрин эгаллаган.
Охирги сайловлар 2019 йил октябрда ўтган сайловлар натижалари бекор қилингандан кейин ўтказилган. Ўшанда республиканинг олий сайлов суди президент Моралесни сайловлар ғолиби деб топганди. Бироқ унинг асосий рақиби Карлос Меса сайловлар натижаларини тан олмаган ва шундан кейин мамлакатда норозилик намойишлари бошланган. Моралес норозиликларнинг 3-ҳафтасидан кейин истеъфога чиққан ва Боливияни тарк этган.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Африкадаги вагнерчилар каннибализмда айбланмоқда
Жаҳон | 18:39
-
Венгрия ва Словакия Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети қабул қилинишини блоклади
Жаҳон | 18:02
-
Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди
Жамият | 17:55
-
“Тартибсизлик йўлидаги янги қадам” — АҚШнинг Эронга зарбасига дунё давлатлари ва сиёсатчилар қандай реакция билдирди?
Жаҳон | 17:48
Мавзуга оид

18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди

12:57 / 17.02.2025
Акаев, Янукович, энди Асад – Москвадан паноҳ топган собиқ ҳукмдорлар

22:49 / 11.02.2025
Руминия президенти вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди

14:12 / 26.01.2025