Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўналишли таксилар фаолияти қандай тартибга солинади?

Фото: РИА Новости
Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Йўналишли таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасини жойлаштирилди. Лойиҳада йўналишли таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва 2020 йил 1 январдан амалиётга татбиқ қилиш кўзда тутилган.
Низом лойиҳасига мувофиқ ягона таниш белгилари 2 гуруҳ — ички ва ташқига бўлиниши мумкин:
«Йўналишли таксиларни ички маълумотлар билан жиҳозлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
— автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва фотосурати, иш вақтининг бошланиши ва тугаши, йўлкира қиймати (сўмларда), йўловчи ташувчининг манзили ва телефон рақами, лицензия карточкасининг рақами ва амал қилиш муддати, шунингдек мажбурий суғурта қилинганлик ҳақидаги маълумот кўрсатилган табличка.
Табличка эса автотранспорт воситасининг йўловчилар бемалол ўқий оладиган жойига ўрнатилади.
Йўналишли таксиларни ташқи маълумотлар билан жиҳозлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) автотранспорт воситасининг олдинги эшикларидаги юридик шахс – йўловчи ташувчининг номи;
б) йўналишли таксилар учун мўлжалланган махсус сериядаги автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси» , — дейилган ҳужжат лойиҳасида.
Ушбу қарор лойиҳасига бир қатор вазирликлар масъул этиб белгилаш, жумладан қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига:
2020 йил 1 январдан бошлаб ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган, ташқи ва ички маълумотларга эга бўлмаган йўналишли таксиларга лицензиялар берилишини тақиқлаш ва бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорнинг талаблари ва топшириқларини амалда бажариш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
— юридик шахсларга тегишли бўлган йўналишли таксиларга бериш учун I тип – рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг махсус «YT...» сериясини ажратиши белгиланган.
Ҳайдовчига қўйиладиган талаблар
«Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишли таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида:
— енгил турдаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун “В” рухсат белгиси бўлган;
— автобус, микроавтобус туридаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун “D” рухсат белгиси бўлган;
— 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчи стажига эга бўлган шахслар қўйилади.
Мазкур Низом ҳайдовчилари йўловчиларни йўналишли ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган автотранспорт воситаларининг (йўналишсиз таксилар, автобус ва хорижий меҳмонлар (туристлар)ни ташийдиган автотранспорт воситалардан ташқари) барча турларига татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

09:47 / 15.07.2025
Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилинади

08:38 / 15.07.2025
Таълим муассасалари базасини ривожлантиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинади

07:43 / 15.07.2025
Фармацевтика агентлигининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилади

09:22 / 14.07.2025