Жаҳон | 19:55 / 11.07.2025
1798
2 дақиқада ўқилади

Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади

Ню-Гемпшир судига кўра, фармонни тўхтатиб туриш ҳақидаги суд қарори жамоатчилик манфаатларига хизмат қилади». Энди Трамп маъмуриятида Ню-Гемпшир суди қароридан шикоят қилиш учун етти кун бор.

Фото: Getty images

10 июл куни Ню-Гемпшир штати федерал юрисдикция суди Доналд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини олиш ҳуқуқини чекловчи фармони ижросини чекловчи қарорни чиқарди. Ушбу қарор Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқи фармонни ноқонуний дея ҳисоблаб киритган даъво доирасида қабул қилинган.

«Америка фуқаролигининг мазмуни ва қадриятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги президент фармони 2025 йил 20 январда қабул қилинганди. Ҳужжат билан АҚШда туғилган боланинг онаси мамлакатда ноқонуний асосда ёки қонуний, аммо вақтинчалик асосда бўлса ва отаси бола туғилган вақтда на Қўшма Штатлар фуқароси, на доимий резиденти бўлса, унга автоматик тарзда АҚШ фуқаролиги берилмайди.

29 июн куни АҚШ Олий суди федерал судлар президент Доналд Трампнинг фармони ижросини бутун мамлакат бўйлаб блоклаб қўя олмаслиги, аммо ишда иштирок этаётган маълум бир даъвогарларни ҳимоя қилишлари мумкинлиги ҳақида қарор чиқарганди. Шундай қилиб, президент фармонига қарши чиққан 22 штатда туғилиш ҳолати бўйича фуқаролик бериш ҳуқуқи сақланиб қолган, фармонга қарши жамоавий даъво киритилмаса, қолган 28 та юрисдикцияда ҳам у бекор қилиниши мумкин. Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқи айнан шундай даъвони киритган.

Судя Жозеф Лаплантнинг маълум қилишича, «петиция муаллифлари ва даъвогарлар фармон кучга кирса, ўнглаб бўлмас зарар кўришлари мумкин. Шу сабабли, фармонни тўхтатиб туриш ҳақидаги суд қарори жамоатчилик манфаатларига хизмат қилади». Энди Трамп маъмуриятида Ню-Гемпшир суди қароридан шикоят қилиш учун етти кун бор.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди