Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кейинги қадам – тинчликми? Алиев ва Пашинян нима ҳақда келишиб олди?

Фото: Getty Images
Озарбойжон ва Арманистон раҳбарларининг Абу-Дабидаги учрашувида мамлакатлар ўртасидаги мавжуд барча келишмовчиликлар – тинчлик шартномасини тузишга тўсқинлик қилишдан тортиб, экслав Нахичевон ва Озарбойжоннинг асосий ҳудуди ўртасида Арманистон ҳудуди орқали йўл очилишигача бўлган масалалар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Озарбойжоннинг APA ахборот агентлиги.
Музокаралар тўрт соатдан кўпроқ давом этди. Илҳом Алиев ва Никол Пашинян музокараларни юзма-юз, шунингдек, ташқи ишлар вазирлари ва маслаҳатчилари иштирокида кенгайтирилган форматда ўтказди.
Боку ва Москва келишмовчилиги, шунингдек, Туркия ва АҚШнинг икки давлат ўртасида тезроқ ярашувни қўллаб-қувватлаши музокараларга янги импулс берди. Узоқ вақт давомида икки давлат ўртасида воситачи бўлиб келган Россия эса жараёндан четда қолди.
«Натижалар ҳақида муайян баёнотлар берилмаган бўлса-да, улар учрашиб, асосий масалаларни муҳокама қилганининг ўзи муҳим қадамдир», – деб ёзди Қорабоғ можароси бўйича мутахассис Олеся Вартанян твиттерда.
Икки томоннинг ҳукуматпараст нашрлари учрашув минтақа тарихидаги ҳал қилувчи лаҳза деб баҳолашди ва тинчлик жараёнини бузишга уринаётган бузғунчи кучлар (Москва назарда тутилмоқда) ҳақида ёзишди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги икки давлат ўртасидаги вазиятни нормаллаштиришни расман қўллаб-қувватламоқда.
Ҳар икки мамлакатда ҳам муносабатлар нормаллаштирилиши Россиянинг Жанубий Кавказдаги иштирокини чеклаш имконияти сифатида кўрилмоқда.
2022 йилда Украинага босқин бошланиши ортидан Москванинг минтақага таъсири заифлашган, аммо Боку ҳам, Ереван ҳам Кремл йўқотилган позицияларни қайтаришга уринишидан хавотирда, айниқса Украина фронтида сулҳ тузилган тақдирда.
Бу тарихий учрашувми?
БААдаги учрашув Алиев ва Пашинян ўртасидаги биринчи тўғридан-тўғри музокаралар бўлди – бунгача икки етакчи фақат воситачилар иштирокида ёки кўп томонлама саммитлар доирасида учрашган. Учрашув бир неча йиллик ишларнинг чўққиси ҳисобланади. Бу вақт мобайнида икки давлат ташқи ишлар вазирлари аллақачон тузилган, аммо ҳали имзоланмаган тинчлик шартномаси устида ишлаган; чегараларни делимитация қилиш бўйича ишчи гуруҳларга бош вазир ўринбосарлари раҳбарлик қилади; икки етакчининг маслаҳатчилари Армен Григорян ва Ҳикмет Гаджиев ўртасида ҳам тўғридан тўғри алоқа канали мавжуд.
Аммо учрашув шуни кўрсатдики, Россия таъсир доирасидан чиқиб кетиш истагининг ўзи давлатлар ўртасидаги ўнлаб йиллик адоватни ва яқиндагина бир-бири билан уруш олиб борган икки сиёсатчи ўртасидаги ишончсизликни бир зумда бартараф этиш учун етарли эмас. Позициялар яқинлашганига қарамай, учрашувда ҳеч бир масала бўйича олдинга силжиш кузатилмади – тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин бўлган жой ва сана ҳам эълон қилинмади. Коммуникациялар очилиши ҳақида ҳам муайян бир гап айтилмади.
Тинчлик жараёни Озарбойжоннинг 2020 йилги урушдаги ғалабасидан сўнг бошланган, бироқ Арманистон унда иштирок этишга дарҳол рози бўлмаганди. Еревандагилар Боку позициясини ғолибнинг мағлубни сулҳга мажбурлаш сифатида баҳолашган ва музокараларни воситачилар (биринчи навбатда Россия) орқали олиб боришни афзал кўришди.
Бироқ, Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши ва Москванинг тўғридан тўғри Арманистон ҳудудига қилинган ҳужумга ҳам очиқчасига эътиборсизлик қилиб, бетарафлик позициясини танлаганидан сўнг, Ереванда фикрлаш ўзгара бошлади.
Пашинян тинчлик шартномасини муҳокама қилишга рози бўлди – аммо воситачилар Европа Иттифоқи ва АҚШга алмаштирилди. Бироқ, бу ҳам ишни олдинга силжитмади – музокаралар воситачиларсиз, тўғридан тўғри икки томон ўртасида бўлиб ўтмагунча.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Тошкент вилоятида 180 та iPhoneʼни яширин олиб ўтаётганлар ушланди
Ўзбекистон | 13:45
-
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 13:32
-
Бухорода сифатсиз ғишт ишлатилган қурилиш бузиб ташланди
Кўчмас мулк | 13:07
Мавзуга оид

09:54 / 23.07.2025
Ереван Боку билан ЕХҲТ Минск гуруҳини тарқатиб юбориш шартини муҳокама қилмоқда

15:45 / 22.07.2025
Алиевнинг гаплари: Боку – Москва низоси янги босқичдами?

14:51 / 22.07.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон савдони рағбатлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилди

13:11 / 22.07.2025