Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент администрацияси назорат инспекцияси тугатилди, унинг раҳбари Саидлазиз Саидкаримов президент танқидига учради
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев президент администрацияси назорат инспекцияси фаолиятини қаттиқ танқид остига олиб, уни бугуноқ тугатишга топшириқ берди. Саидлазиз Саидкаримов назорат инспекциясига 2022 йил августидан буён раҳбарлик қилиб келган, у президент топшириқлари ижросига масъул бўлган ва уларга совуққонлик билан ёндашган раҳбарларга чора кўриш бўйича таклифлар киритиб бориши керак эди.

Фото: Ҳисоб палатаси
Йиғилишда Президент администрациясининг Назорат инспекцияси фаолияти танқидий кўриб чиқилди.
«Назорат инспекциясига нима учун шунча ваколат берилган? Вазирларга яхши кўриниш учун, улар нимани берса, шуни кўтариб келмасдан, масалаларни ўрганиб, айбдорларни жазолаш бўйича нега таклиф киритмайди?» - деди давлат раҳбари.
Фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни ҳисобга олиб, Президент администрациясининг Назорат инспекциясини бугуннинг ўзида тугатишга қарор қилинди.
Шу боис, ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилиши белгиланди.
Бундан буён ижро интизомига Ҳисоб палатаси масъул бўлади, унинг ваколатлари кенгайтирилади.
Эндиликда Ҳисоб палатаси қарорлар билан берилган маблағлар фақатгина тўғри сарфланишини эмас, балки нима самара бергани, аҳоли бундан қанчалик рози бўлганини ҳам ўрганади.
Палата раиси ҳар бир қарор ижроси натижадорлигини таҳлил қилиб, заиф нуқталар, «аравасини тортмаётган» раҳбарлар ва ишламаётган тизимлар бўйича ўз таклифини ҳар ойда президентга киритади.
Маълумот учун, Президент администрациясининг Назорат инспекциясига 2022 йил августидан буён Саидлазиз Саидкаримов раҳбарлик қилиб келаётганди. У муқаддам бош прокурори ўринбосари ва Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган. У инспекция раҳбари лавозимида кенг ваколатларга эга эди, хусусан, президент топшириқлари, қарор ва фармонлар ижросини назорат қилиб, уларга совуққонлик билан ёндашаётган раҳбарларга чора кўриш бўйича таклифлар киритиб бориши белгиланганди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

23:33 / 23.06.2025
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди

16:15 / 24.08.2022
Президент администрациясининг Назорат инспекциясига янги раҳбар тайинланди

19:11 / 17.09.2020