Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронга ҳаво зарбалари «Моссад»нинг душман мудофаасини бостиришга қаратилган махфий операцияси билан бирга амалга оширилган
Бу украинлар Россия аэродромларига ҳужум қилишда қўллаган «Ўргимчак тўри» операциясини эслатади.

Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси / Sepah News / AFP / Scanpix / LETA
«Моссад» ташқи разведка хизмати ва АМАН ҳарбий разведкаси томонидан Эрон ичкарисида ўтказган махсус амалиёт – Исроилнинг 13 июнга ўтар кечаси ислом республикасига қилган ҳужумининг муҳим қисми бўлган. 13 июн куни тонгида кучишлатар тузилмалардаги манбалар Исроил нашрларига ушбу амалиётнинг айрим тафсилотларини ошкор қилган.
Бу Исроил махсус хизматлари учун стандарт амалиётдир: улар жуда кам ҳолларда хориждаги ҳаракатлари тўғрисида расман хабар беради, аммо кўп ҳолларда бундай амалиёт ҳақида матбуотга маълумот «сиздиради». Бошқа сўз билан айтганда, операция тавсифи — «Моссад»нинг пресс-релизи бўлиб, у махсус хизматни имкон қадар ютуқда қилиб кўрсатадиган тарзда тайёрланган.
Операцияга бир неча ой тайёргарлик кўрилган. Агентлар зарба нишонлари: ядровий объектлар, ҳарбий базалар (айниқса ракета базалари), шунингдек, Эрон ҳарбий раҳбариятидаги муҳим шахслар ҳамда унинг ядровий дастури иштирокчилари тўғрисида маълумот тўплаган.
Тунги ҳужумдаги дастлабки зарбалар нишонлари айнан ҳарбий қўмондонлар ва ядро соҳасидаги етакчи олимлар бўлди. Эроннинг муҳим тузилмалари, жумладан Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси, армия, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ракета-космик кучлари, шунингдек ядровий дастури бошсиз қолди: кимдир ҳалок бўлди, кимдир яраланди, кимдир бедарак кетди, ким биландир алоқа ўрнатиб бўлмади — ва бир неча муҳим соатлар мобайнида зарур топшириқларни берадиган одамнинг ўзи йўқ эди.
Бундан ташқари, «Моссад»нинг махсус топшириқли отрядлари эронликларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа батареялари яқинидаги очиқ майдонларга юқори аниқликда зарба берувчи тизимларни жойлаштирган. Ҳужум бошланганида улар масофадан туриб фаоллаштирилган — ва улар Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Эрондаги объектларни бомбалаш учган самолётлари йўлларини тозалаб берган.
Исроил Эрон мудофаа объектларининг яна бир қисмини «транспорт воситаларига яширинча жойлаштирилган илғор ҳужум тизимлари» ёрдамида йўқ қилган. Бундай таъриф бу амалиёт Украинанинг «Ўргимчак тўри» операциясига ўхшашлигини тахмин қилиш имконини беради, ўшанда Россия самолётлари аэродромларда турган жойида юк машиналарида етказилган дронлар ёрдамида ёқиб юборилганди.
Шунингдек, «Моссад» агентлари Теҳрон яқинида зардор дронлар базасини яратган. Исроил нашрлари манбалари маълум қилишича, ҳужум куни кечаси улар орқали Асфажободдаги «ер-ер» ракеталарини учириш мосламаларига зарба берилган. Ушбу туркум нашрларгача бундай база мавжудлиги ҳеч қаерда тилга олинмаганди. Эронда ҳатто бундай номдаги географик объект ҳам йўқ. Гап мамлакат шимоли-ғарбидаги Ардабил вилоятидаги Эсфаҳобод қишлоғи ҳақида кетаётган бўлиши мумкин, бироқ у ерда ҳарбий база борлиги ҳақида ҳам маълумот йўқ. Тахмин қилиш мумкинки, манбалар журналистлар орасида тарқатган материалларда барча нашрлар такрорлаган хатолик бўлган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Креатив иқтисодиёт бўйича республика кенгаши тузилади
Ўзбекистон | 11:48
-
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
Ўзбекистон | 11:40
-
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади
Жаҳон | 11:27
-
Фуқароларга иккинчи олий таълим олиш учун онлайн ариза юбориш тартиби жорий қилинади
Ўзбекистон | 11:25
Мавзуга оид

11:22
Исроил дарзийларни ҳимоя қилиш учун Сурия қўшинларига зарба берди

08:04
Бахтиёр Саидов Хитойда Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди

21:50 / 15.07.2025
Сурияда яна гуруҳлар орасида тўқнашувлар юз берди. Исроил вазиятга аралашди

09:45 / 15.07.2025