Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади
Москва ва Вашингтон ўртасидаги «конструктив мулоқот» «бузғунчи босим тили»дан кўра фойдалироқ бўлади, деди РФПИ раҳбари Дмитриев. У АҚШ собиқ президенти Байденни ҳам танқид қилди.

Кирилл Дмитриев Фото: Максим Константинов / ТАСС
Россия ва АҚШ ўртасидаги «конструктив мулоқот» давом этади, чунки бу «босимга қарши уринишлардан кўра самаралироқ». Бу ҳақда ўзининг Telegramʼдаги каналида Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) раҳбари, Россия президентининг хорижий давлатлар билан сармоявий ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев ёзган.
Дмитриевнинг сўзларига кўра, ҳозирда Москва ва Вашингтон ўртасидаги мулоқотни «барча мумкин бўлган усуллар билан» бузиш учун «титаник ҳаракатлар» қилинмоқда. Владимир Путиннинг махсус вакили бу ҳаракатларни айнан ким амалга ошираётганига аниқлик киритмади.
У, шунингдек, АҚШнинг аввалги президенти Жо Байденни «нотўғрилигини исботлаган хато ёндашувлари» учун танқид қилди. «Тенг ҳуқуқли мулоқот, ўзаро ҳурмат, реализм ва иқтисодий ҳамкорлик глобал хавфсизлик ва барқарор тинчликнинг асосидир», — дея якунланади Дмитриев пости.
10 июл куни АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп Американинг NBC телеканалига берган интервюсида Россиядан «ҳафсаласи пир бўлганини» ва бу борада «муҳим баёнот» бермоқчи эканини айтди. Axios нашри Трамп Киевга нафақат Patriot зенит-ракета комплексларини, балки Москвагача етиб борадиган узоқ масофаларга учадиган ракеталарни етказиб беришини эълон қилишини кутганди. Европа иттифоқчилари бу таъминот учун пул тўлаши лозим.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00
-
ҲАМАСга таъсири энг кучли давлатлар қайсилар?
Жаҳон | 21:22
-
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16
-
Одамларнинг кундалик иши тушадиган жойларда «коррупциявий туйнуклар» йўқолмагани қайд этилди
Ўзбекистон | 20:52
Мавзуга оид

20:24
Россияда мигрантларга таксида ишлашни тақиқлаш таклиф этилди

17:58
Россиянинг бензин экспортига тақиқи Ўзбекистонга таъсир қилмаслиги айтилди

16:17
Америкаликлар ярим йиллик турғунликдан кейин қувноқ ҳаётига қайтмоқчи

15:20