Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
Тугатилган АОКАнинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ўзкомназорат инспекциясига ўтказилди. Шунингдек, АОКА ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.

Ўзбекистон президенти 14 июл куни «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармон имзолади.
Фармонга асосан, Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилди. Унинг ўрнида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.
Фармонга асосан, шунингдек:
- АОКА ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;
- Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;
- Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;
- Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 сентябргача қуйидагиларга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади:
- бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш;
- ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатларини янада кенгайтириш.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия армияси Харкив марказига зарба берди
Жаҳон | 18:52
-
Одесса рамзига айланган бозор зарба остида қолди – фотосуратлар
Жаҳон | 18:37
-
Суғуртада янги давр: жавобгарлик ҳимояси икки баравар оширилди
Жамият | 18:31
-
Украинадаги намойишлар ортидан антикоррупция органларига яна мустақиллик берилиши мумкин
Жаҳон | 18:28
Мавзуга оид

17:50 / 17.07.2025
Ноширлик фаолиятига оид қонун ўзгаряпти, китобларга цензура жорий этиладими? – мутахассислар билан суҳбат

18:34 / 14.07.2025
Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси лавозимидан кетди

17:13 / 14.07.2025
Ҳилола Умарова вазирликдан кетди. У энди ПА раҳбарига ўринбосар бўлди

16:00 / 14.07.2025