Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Malibu-2 автомобиллари Ўзбекистонга Хитойдан юборилмоқда — UzAuto Motors
Компания Ўзбекистонга Қозоғистондан Malibu-2 автомобиллари қайтиб келгани тўғрисидаги хабарларни рад этди. Таъкидланишича, интернетда тарқалган видеода Хитойдан Ўзбекистонга олиб келинаётган машиналар акс этган.

Фото: Видеодан кадр
UzAuto Motors ижтимоий тармоқларда Malibu-2 автомобиллари партияси Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда автовозга ортилган янги Malibu-2 автомобиллари акс этган видео тарқалди. Ролик муаллифи ўз изоҳида ушбу автомобиллар гўёки Қозоғистонда қайтарилиб, Ўзбекистонга етказиб берилаётганини таъкидлаган.
UzAuto Motorsʼга кўра, эълон қилинган видеода ҳақиқатан ҳам янги Malibu-2 автомобиллари акс этган, улар Хитойдан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда юборилмоқда.
Компания ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан нотўғри маълумотларни тарқатмасликни сўради.
Маълумот учун, Checrolet Equinox, Malibu, Traverce ва Tahoe автомобиллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайди, балки UzAuto Motors томонидан импорт қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 5 март кунги селекторда давлат идораларида хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобил ва миллий мебелга ўтиш зарурлигини айтганди. Президент топшириғидан кейин бош вазир Абдулла Арипов Mercedes-Benz русумли хизмат автомобилидан Chevrolet Malibuʼга ўтгани, вилоятлар ҳокимлари ҳам UzAuto Motorsʼдан харид қилинган моделларга ўтаётгани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Beeline Uzbekistan сунъий интеллект хизматлари учун чексиз интернетли биринчи тарифни тақдим этди
Ўзбекистон | 15:00
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини пулли ўқитиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланди
Жаҳон | 14:15
-
Тошкентнинг Бектемир туманидаги кўпқаватли уйда ёнғин юз берди
Жамият | 14:06
-
ЕИ Аляскадаги саммит олдидан Украинани қўллаб-қувватловчи баёнот қабул қилди
Жаҳон | 13:45
Мавзуга оид

15:26 / 06.07.2025
Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди

13:34 / 05.07.2025
Фарғонадаги Malibu иши: ҳайдовчи вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг турмуш ўртоғи экани маълум бўлди

23:53 / 04.07.2025
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди

19:35 / 17.06.2025