Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет элдан олинган пул ўтказмаси солиққа тортиладими?
Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, агар жисмоний шахс жисмоний шахсдан пул маблағи олган бўлса, унда бу даромад солиққа тортилмайди ва жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этилмайди.

Фото: Kun.uz
Агар жисмоний шахс хорижий юридик шахсдан даромад олган бўлса, у ҳолда ушбу даромад 1 апрелгача тақдим этилиши керак бўлган декларация асосида солиққа тортилади.
Тижорат банклари солиқ органларига хорижий юридик шахсдан жисмоний шахснинг ҳисобварағига чет элдан келиб тушган маблағлар тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни тақдим этади.
Агар солиқ тўловчи 1 апрелгача ушбу даромад бўйича декларация тақдим этмаса, солиқ органи ўзида мавжуд маълумотларга асосланиб солиқ ҳисоблайди ва бу ҳақда солиқ тўловчини хабардор қилади. Ҳисобланган солиқ тўғрисида батафсил маълумот акс эттирилган хабарномалар солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Бунда солиқ суммаси 1 июнгача тўланиши лозим.
Агар солиқ тўловчининг ҳисобланган солиқ суммасига эътирози бўлса ва тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлса, у ҳолда ушбу ҳужжатларни илова қилган ҳолда my3.soliq.uz сайти орқали қайта декларация тақдим этиши мумкин.
1 июн дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келгани сабабли, ушбу кунда тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашнинг охирги муддати 2025 йил 2 июнга кўчирилади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

19:23 / 12.07.2025
Май ҳам ўтди, қонундан эса дарак йўқ: давлат хизматчилари даромади қачондан декларацияланади?

14:32 / 09.07.2025
Россия Қозоғистонга кетган фуқаролардан 2 йиллик солиқни талаб қилмоқда

11:53 / 09.07.2025
Россия думаси чет элга турлар учун солиқ жорий қилмоқчи

17:58 / 08.07.2025