Ўзбекистон | 00:06 / 16.07.2025
8413
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест

Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди. Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради. Сурхондарёда адвокат 50 минг доллар билан ушланди. Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Кун давомида Kun.uz ёритган шу ва бошқа муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 17-19 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44...+45 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

Etihad Airways авиакомпанияси БАА пойтахти Абу-Даби шаҳридан Форс кўрфази, Европа, Кавказ ва Марказий Осиёдаги еттита янги йўналиш бўйича парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Жумладан, Абу-Дабида жойлашган авиакомпания Олмаота, Боку, Бухарест, Мадина, Тбилиси, Тошкент ва Ереванга парвозларни йўлга қўяди.

Чипталар бир неча кун ичида сотувга чиқарилади, рейслар 2026 йил март ойида бошланади.

Бу эълон Венгриянинг Wizz Air бюджетли авиакомпанияси Абу-Дабидаги фаолиятини тўхтатаётгани, шу сабабли, кўплаб йўналишлардаги авиақатновлар, жумладан, Тошкент ва Самарқандга парвозлар тўхтатилишини маълум қилганидан бир кун ўтиб янгради.

Маълумот учун, Etihad Airways 2025 йил биринчи ярмида 10,2 миллион йўловчини ташиган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоиз кўп.

Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради

Марказий банк томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилади.

Банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятига хос таваккалчиликни баҳолаш, иқтисодий нормативларга риоя қилиниши, уларга белгиланган меъёрларнинг тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш амалга оширилади. Бунда ташқи омилларнинг банк молиявий ҳолатига таъсири аниқланади ҳамда банк капитали, активлари сифати, бошқаруви, даромадлари ҳамда ликвидлилиги текширилади.

Комплекс текширишлар ёки алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилишлар давомида аниқланган хато ва камчиликларнинг банклар ва уларнинг филиаллари томонидан бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банк Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилиши мумкин.

Адвокат 50 минг доллар билан ушланди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида фаолият юритувчи адвокатлик ҳайъати адвокати қўлга олинди.

ДХХ хабарига кўра, у ички ишлар идоралари томонидан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича мазкур туман судида кўрилаётган жиноят иши бўйича суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пул маблағидан 50 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олинади

Автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш давлат хизмати электрон шаклга ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарори муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, 2025 йил 31 июлга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Давлат хизматлари марказлари ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси орқали автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш давлат хизмати йўлга қўйилади.

Жисмоний ва юридик шахслар автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига анъанавий — оғзаки ёки ёзма тарзда мурожаат қилиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди