Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия думаси чет элга турлар учун солиқ жорий қилмоқчи
Депутат Сангажи Тарбаев россияликларнинг хорижга саёҳатларини ташкил қилувчи туроператорларга солиқ жорий этишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу туризм соҳасини қўллаб-қувватлаши мумкин.

Фото: Ivanova Ksenia/Shutterstock/FOTODOM
Россия Федерацияси Давлат думаси чет элда россияликлар учун турлар ташкил қилувчи операторларга солиқ жорий қилмоқчи. Таклифни тегишли қўмита раиси, «Новые люди» фракцияси аъзоси Сангажи Тарбаев берди. Унинг сўзларини Absatz интернет нашри келтирган.
«Ушбу чора жорий этилиши мумкин, аммо бу иқтисодиётга қандай таъсир қилишини кўришимиз керак», деди у. «Бундан ташқари, катта эҳтимол билан жисмоний шахслар учун эмас, балки юридик шахслар, яъни фаолият билан шуғулланувчи туроператорлар учун тўлов жорий этилиши керак», — дея қўшимча қилди парламентарий.
Сангажи Тарбаевнинг сўзларига кўра, 2024 йилда Россия фуқаролари томонидан электрон йўлланмалар учун ўтказилган умумий сумма тахминан 700 миллиард рублни ташкил этган. Агар ҳар бир йўлланма учун солиқ қўшилса, бу унинг нархини 200-300 рублга оширади, у ҳолда Россияда соҳа эҳтиёжлари учун ҳар йили тахминан 5-7 миллиард рубл ажратиш мумкин – улар мамлакат инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилади, деди депутат.
Унинг таъкидлашича, маблағлар, хусусан, Байкал кўли, Олтой ва Карелия экологиясини сақлашга ажратилиши мумкин. Шу билан бирга, йиғим жорий этиш бўйича якуний қарор барча иқтисодий хавфларни баҳолагандан кейингина қабул қилинади, деди Тарбаев.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нефт – дунё иқтисодиётининг юраги
Молия | 23:17 / 09.08.2025
-
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ
Жаҳон | 22:29 / 09.08.2025
-
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState
Жаҳон | 21:33 / 09.08.2025
-
Меҳнат ҳуқуқига оид фармон: нималар ўзгармоқда?
Иқтисодиёт | 21:11 / 09.08.2025
Мавзуга оид

21:33 / 09.08.2025
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState

18:17 / 09.08.2025
Украиналиклар ўз ерларини босқинчига совға қилмайди – Зеленский

14:40 / 09.08.2025
Канада Россиядан денгизда етказилган нефт учун чекланган нархни пасайтиради

12:26 / 09.08.2025