АҚШ Россияга янги санкциялар билан таҳдид қилди
Россиянинг БМТдаги доимий вакили йиғилишда сўзга чиқиб, Ғарбни «Россия агрессияси» ҳақидаги позицияни илгари сураётганликда айблади.

Фото: AP
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили вазифасини бажарувчи Жон Келли Москвани музокаралардан бош тортса, қўшимча санкциялар қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украинадаги вазиятга бағишланган йиғилишида Келли Вашингтон Киев ва Москва ўртасида тинчлик ўрнатишга интилаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Украина муросага тайёр бўлишига қарамай, Россия ўт очишни тўхтатишдан қочишда давом этмоқда.
«Агар Россия урушни давом эттиришга қарор қилса, Қўшма Штатлар музокаралардан воз кечишга мажбур бўлади. Бу можаронинг ҳарбий ечими йўқ. Ҳозир таклиф қилинаётган келишув Россия учун мумкин бўлган энг яхши натижадир. Президент (Владимир) Путин буни қабул қилиши керак. Урушни давом эттириш ҳеч бир томоннинг манфаатларига мос келмайди», — деди америкалик дипломат.
Келли, шунингдек, Вашингтон Россия билан тинч келишув ва иқтисодий ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини, бироқ бу йўлдан воз кечиш Москвага янги санкциялар билан таҳдид қилишини таъкидлади.
«Ушбу урушни тугатиш учун масъулият ҳам Россия, ҳам Украина зиммасига тушади. Вақт можарони узайтирмоқчи бўлганлар томонида эмас. Биз иккала томонни тинчлик фойдасига қийин, аммо тарихий қарор қабул қилишга чақирамиз», — дея қўшимча қилди у.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари қадами етган жойлар бизники» - Путин халқаро форумда нутқ сўзлади
Жаҳон | 21:34
-
ChatGPT янги версиялари биологик қурол яратишни соддалаштириши мумкин
Фан-техника | 21:08
-
Европа давлатлари Эрон билан Исроилни тинчлантиришга ҳаракат қилади
Жаҳон | 20:25
-
Ўзбекистон Россия билан катта АЭС масаласида битим имзолади
Ўзбекистон | 19:45
Мавзуга оид

21:34
«Рус аскари қадами етган жойлар бизники» - Путин халқаро форумда нутқ сўзлади

14:56
Кремл: Украина билан ҳалок бўлганлар ва асирларни алмашиш бўйича ўзаро тушуниш йўқ

14:15
«Трамп зерикиб қолмаслиги» учун НАТО саммит дастурини қисқартирди

11:39