Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл: Украина билан ҳалок бўлганлар ва асирларни алмашиш бўйича ўзаро тушуниш йўқ
«Якуний тушуниш йўқ, алоқалар ўрнатилмоқда, рақамлар солиштирилмоқда, аммо якуний тушуниш бўлиши биланоқ, бу алмашинув амалга ошишига умид қиламиз» — Кремл матбуот котиби.

Фото: AP
Россия ва Украина ўртасида асирлар ва ҳалок бўлган аскарлар алмашинуви бўйича ўзаро тушуниш мавжуд эмас. Бу ҳақда журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тегишли саволга жавоб берар экан айтиб ўтди.
«Якуний тушуниш йўқ, алоқалар ўрнатилмоқда, рақамлар солиштирилмоқда, аммо якуний келишув бўлиши биланоқ, бу алмашинув амалга ошишига умид қиламиз», — деди Песков.
«Бир ҳақиқат бор, инкор этиб бўлмайдиган нарса: биз бир неча кундан бери тайёр эдик, Украина томонига ўтказиш учун ўша трейлерлар билан чегарада турибмиз. Бу ҳамма кўриб турган ва биладиган ҳақиқат», — деди у.
Кремл вакилининг сўзларига кўра, ҳозирча алоқалар ўрнатилмоқда ва бошқа аниқ маълумотлар йўқ.
Кремл АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украинадаги вазиятни тартибга солиш жараёнидан чиқиши эҳтимоли ҳақидаги хабарларга ҳам изоҳ берди.
«Вашингтон билан, Трамп жамоаси вакиллари билан амалий алоқаларимиз бор. Керак бўлганда эса президентларнинг ўзлари тўғридан тўғри алоқалар олиб боради ва долзарб масалаларни муҳокама қилади. Бу ҳозир доимий равишда содир бўлаётган нарса. Бу бир-биримизнинг позициямизни тушунишимизни таъминлашга ва олдинга интилишга ёрдам беради», — деди Кремл вакили.
Песков, шунингдек, Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг тегишли баёнотларидан келиб чиқиб, Россия ва Европа ўртасида стратегик келишув тузиш зарурлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

23:38 / 12.07.2025
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица

21:38 / 12.07.2025
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди

20:08 / 12.07.2025
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

16:30 / 12.07.2025