Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа давлатлари Эрон билан Исроилни тинчлантиришга ҳаракат қилади
Бунинг учун Эронга тинчлик шартномасини тузиш бўйича таклифлар берилади.

Фото: AP
Франция президенти Эммануэл Макрон Европа давлатлари Эрон учун музокаралар бўйича кенг қамровли таклиф тайёрлаётганини айтди. Мақсад - Теҳрон ва Исроил ўртасидаги жанговар ҳаракатларга барҳам бериш. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Қайд этилишича, Буюк Британия, Франция, Германия ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқи олий вакили 20 июн куни Женевада Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий билан учрашади. Бу Эрон ва Исроил ўртасида бир ҳафта аввал бошланган ҳарбий ҳаракатлар авж олганидан кейин Теҳрон вакиллари билан олий даражадаги биринчи дипломатик учрашув бўлади.
Макрон сўзларига кўра, музокаралар ядровий қурол яратилишига олиб келиши мумкин бўлган уранни бойитиш жараёнини бутунлай тўхтатиш, шунингдек, Эроннинг ракета фаолияти ва террорчи гуруҳларни молиялаштиришни чеклашга қаратилган бўлиши керак. Нашрнинг таъкидлашича, бу масалалар тинчлик шартномасини тузиш йўлидаги энг жиддий тўсиқлардан бири ҳисобланади.
Нашрнинг хабар беришича, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми, Германия ташқи ишлар вазири Иоҳан Вадефул ва Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро учрашувга аллақачон келган.
«Биз, европаликлар, вазиятни юмшатиш учун Эрон билан мулоқотга киришмоқдамиз. Мумкин бўлган ягона йўл - мулоқотдир», деб ёзди Барро Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Макроннинг қайд этишича, Франция ТИВ раҳбари Эронга бир неча чораларни таклиф қилади, жумладан, ХАЭА мутахассиларини барча ядро иншоотларига киритиш, баллистик дастурлар устидан назоратни амалга ошириш, минтақадаги вазиятни беқарорлаштирувчи террорчилик гуруҳларини молиялаштиришни тўхтатиш, шунингдек, гаровга олинганларни озод қилиш каби.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тайванда Хитойнинг эҳтимолий ҳужумига қарши тарихдаги энг катта ҳарбий машқлар бошланди
Жаҳон | 17:44
-
Туркияда Эрдўғанни ҳақорат қилгани учун Grok сунъий интеллекти блокланди
Жаҳон | 17:42
-
Иссиқ ҳаво Европада ўлим ҳолатлари сонини уч бараварга оширди
Жаҳон | 17:41
-
ИИВга тезлик чекловларини қайта кўриб чиқса бўладиган йўл участкалари рўйхатини шакллантириш топширилди
Ўзбекистон | 17:01
Мавзуга оид

13:05
Франция разведкаси: Эроннинг ядровий дастури «узоқ вақтга» кечиктирилди

12:20
«Ғазо бу — фожиа»: Трамп ва Нетаняҳу Ғазо масаласида махфий учрашув ўтказди

07:27
Еврокомиссия: ҲАМАС Ғазода гуманитар ёрдамни тортиб олаётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ

05:05