Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия украиналик қочоқларга бошпана беришни рад этмоқда
Қиролликдан бошпана сўраётган Украина фуқароларига ўз ватанининг «нисбатан хавфсиз ҳудудларига» қайтиш тавсия қилиняпти.

Фото: Reuters
Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги украиналик қочоқларга улар ўз ватанининг жанговар ҳаракатлар олиб борилмаётган «нисбатан хавфсиз ҳудудларига» қайтишлари мумкинлиги тушунтирмоқда, деб ёзади The Guardian. Идора шу асосда уларга бошпана беришни рад этяпти.
ИИВ рад жавобини берган хатларда қайд этилишича, ҳарбий можаролар билан боғлиқ хавфлар БМТнинг Қочқинлар мақоми тўғрисидаги конвенциясига кирмайди. Тушунтирилишича, айни пайтда ўз мамлакатида қашшоқликдан қочиш учун улар БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси ва маҳаллий ташкилотларга мурожаат қилишлари мумкин.
Sterling Law юридик компаниясининг газетага маълум қилишича, январ ойида вазирлик Киев ва Украинанинг ғарбий ҳудудлари яшаш учун «умуман хавфсиз» дея келтирилган тавсияларни чиқарган.
Ҳозирда украиналиклар Буюк Британияда вақтинчалик виза дастури бўйича 18 ой яшай олади. Қиролликда Homes for Ukraine дастури амалда бўлиб, у волонтёрларга украиналик қочоқларга бошана бериш имкониятини тақдим этади.
Мамлакатга келган украиналикларга ишлаш ва имтиёзлардан фойдаланишга рухсат этилади, болалар эса маҳаллий мактабларга бора олади. ИИВ маълумотларига кўра, Буюк Британия Украинадан келган 300 мингдан ортиқ қочоққа ёрдам кўрсатган.
Аввалроқ Швейцария украиналик қочоқлар учун янги қоидаларни жорий этаётгани тўғрисида хабар берилганди. Унга кўра, қочоқ мақомини олган украиналиклар энди ярим йил давомида Украина ҳудудида 15 кундан ортиқ қоладиган бўлса, ушбу мақомдан маҳрум этилади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

23:38 / 12.07.2025
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица

15:10 / 12.07.2025
Ҳарбий жиноятларда айбланган Россия бригадаси командири ҳалок бўлди

14:24 / 12.07.2025
Bloomberg: Украина Тюмен вилоятидаги газ қувурини портлатиб юборди

14:07 / 12.07.2025