Тўқаев Қозоғистон БМТни ислоҳ қилиш тарафдори эканини маълум қилди
Қозоғистон президенти Германия, Япония, Осиё ва Африка давлатларини ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгашига киритишга чақирди. Унинг фикрича, янги ривожланаётган давлатлар БМТнинг ушбу муҳим органи таркибига киритилиши керак.

Фото: Akorda.kz
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Германия, Япония, Осиё ва Африка давлатлари ҳисобига кенгайиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди. Унинг ҳисоблашича, ривожланаётган мамлакатлар ротация асосида органга қўшилиши керак.
«Энг аввало Хавфсизлик Кенгашини кенгайтириш керак. Янги ривожланаётган давлатлар БМТнинг ушбу муҳим органи таркибига, эҳтимол, ротация асосида киритилиши лозим», — дейди Тўқаев.
Қозоғистон етакчисининг сўзларига кўра, «ҳар қандай ҳолатда ҳам Япония, Германия каби йирик державалар, шунингдек, Осиё ва Африка давлатлари вакиллари Хавфсизлик Кенгаши таркибига киритилиши ёки қандайдир усулда унинг фаолиятига жалб этилиши керак».
Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон БМТни ислоҳ қилиш тарафдори. Унинг сўзларига кўра, «Қозоғистон каби ўртача державалар асосий халқаро муаммоларни ҳал этиш ва қарор чиқаришда нисбатан муҳим рол ўйнаши лозим».
БМТ Хавфсизлик Кенгаши вето қўйиш ҳуқуқи билан доимий беш аъзога эга: АҚШ, Россия, Франция, Хитой ва Буюк Британия. 2023 йилда АҚШ президенти Жо Байден Хавфсизлик Кенгашини кенгайтириш ташаббусини илгари сурганди. Франция президенти Эммануэл Макрон Германия, Япония, Ҳиндистон ва Бразилия ҳам унинг доимий аъзосига айланиши кераклиги ҳақида гапирган эди. РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Япония ва Германия аъзолигига қарши чиқиш қилган. Унинг сўзларига кўра, орган Бразилия, Ҳиндистон ва Африка давлатлари ҳисобига кенгайиши керак.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
Мавзуга оид

13:42 / 07.06.2025
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми бўлиб ўтади

20:14 / 06.06.2025
Қозоғистон ҳарбийлари Буюк Британияда тайёргарликдан ўтади

14:03 / 06.06.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилади

00:15 / 06.06.2025