Муз кўчкиси Алп тоғларидаги қишлоқни яксон қилди. Табиий офатдан олдинги ва кейинги суратлар
Ҳудуднинг 90 фоизи лой, муз ва тошлар орасида қолган. Қишлоқ аҳолиси геологлар огоҳлантиргани учун олдинроқ эвакуация қилинган.
28 май куни Швейцариянинг Вале кантонида муз кўчиши оқибатида Блаттен қишлоғи вайрон бўлди.
Вале кантони хавфсизлик хизмати раҳбари Стефан Ганзернинг таъкидлашича, қишлоқнинг 90 фоизга яқин қисми муз бўлаклари, лой ва тошлар остида қолган ёки вайрон бўлган. Кўчки, шунингдек, Лонца дарёси ўзанини ҳам тўсиб қўйган.
Лётчентал водийсида тош кўчиши 14 май куниёқ бошланганди, вазият ёмонлашишда давом этди ва 17 май куни расмийлар Блаттенда эвакуация эълон қилди.
Маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган 92 киши ва 16 сайёҳ қишлоқни тарк этган. Аҳолини Блаттендан кўчириш бўйича ўз вақтида қабул қилинган қарор ўнлаб кишилар ҳаётини сақлаб қолди. Шунга қарамай, Associated Press нашри ёзишича, Блаттенга муз кўчиб тушиши оқибатида 64 ёшли эркак бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Вале кантонида музлик кўчишигача ҳам фавқулодда ҳолат режими жорий этилганди, бу эса ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун тезкор равишда ресурслар жалб этиш имконини берди, жумладан, армия ёрдамга чақирилган.

Jean-Christophe Bott / EPA / Scanpix / LETA

Jean-Christophe Bott / EPA / Scanpix / LETA
Атроф-муҳит, транспорт, энергетика ва коммуникациялар бўйича федерал департамент раҳбари Алберт Рёшти тоғли ҳудудлар аҳолиси доимо дуч келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни англаган ҳолда ҳаёт кечиришини таъкидлаган. «Табиат инсондан кучлироқ», – дея қайд этади у ва расмийлар қишлоқни тиклаш учун барча зарур ёрдамни кўрсатишига ишонтирган. Швейцария президенти Карин Келлер-Зуттер X ижтимоий тармоғида шундай деб ёзди: «Қадрдон уйни йўқотиш – даҳшат. Шу соатларда бутун хаёлим Блаттен аҳолисида».
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти билан музокара ўтказди
Ўзбекистон | 18:33
-
Грециянинг Хиос оролини ўрмон ёнғинлари қамраб олди — фотолар
Жаҳон | 18:29
-
Британиялик олимлар ичак таёқчасини модификация қилиб, пластмассани парацетамолга айлантирди
Жаҳон | 18:24
-
АҚШ Олий суди мигрантларни учинчи давлатларга депортация қилишга рухсат берди
Жаҳон | 17:41
Мавзуга оид

18:47 / 28.05.2025
Швейцария 71 та Leopard танкининг Германияга сотилишига рухсат берди

14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади

01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди

21:20 / 09.05.2025