Кремл Мединскийни яна Украина билан музокараларга жўнатади
АҚШ президенти Трамп Мединскийни музокаралар жараёнидан четлаштиришни сўради. Аммо Россия ТИВ 2 июндаги музокараларда Россия делегацияси таркиби ўзгармаслигини таъкидлади.

Фото: picture alliance/dpa/TASS
Россия АҚШ президенти Доналд Трамп илтимосига зид равишда яна бир бор Путиннинг ёрдамчиси Владимир Мединскийни Украина билан музокарага жўнатади. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова 29 май, пайшанба куни «Россия 24» телеканалида 2 июн куни Истанбулда бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувда Россия делегацияси таркиби ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.
Мединский 2022 йилда Истанбулда ва шу йилнинг май ойида Украина билан музокараларда Россия делегациясига бошчилик қилган, бироқ унинг иштироки ғарб воситачиларининг норозилигига сабаб бўлган. Трамп маъмурияти уни музокаралар жараёнидан четлаштиришни талаб қилди.
Киев ва Москва ўртасидаги алоқаларни ташкил қилиш учун масъул бўлган америкалик расмийлар музокараларда «қаттиқ сиёсат тарафдорлари» иштирок этишига қарши чиқди, жумладан, Россиянинг собиқ маданият вазири, Россиянинг Украинага бостириб киришини оқловчи тарғибот тарихи бўйича дарслик муаллифи Мединский. Мединский рус халқида «қўшимча хромосома» борлиги ҳақидаги баёноти билан ҳам машҳур.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясида қатор ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон | 23:35 / 24.06.2025
-
Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 23:30 / 24.06.2025
-
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари
Жаҳон | 23:23 / 24.06.2025
-
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Жаҳон | 23:12 / 24.06.2025
Мавзуга оид

19:19 / 24.06.2025
Путин Россияда миллий мессенжер яратиш тўғрисидаги қонунни имзолади

16:46 / 24.06.2025
Балки энг зўр эмасман, аммо Украина билан урушдан чиқиш учун энг тажрибалиман – Зеленский

16:21 / 24.06.2025
Путиннинг НАТО билан эҳтимолий уруши дунёга 1,5 триллион долларга тушиши мумкин – ОАВ

15:03 / 24.06.2025