Шерзод Асадов Россия президенти матбуот котиби билан учрашди
Учрашувда ахборот соҳасидаги ҳамкорлик ва соҳа учун мутахассислар тайёрлашнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков билан учрашди.
Учрашувда ахборот соҳасидаги ҳамкорлик ва соҳа учун мутахассислар тайёрлашнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
«Давлатларимиз раҳбарларининг матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, профессионал тажриба ва стратегик коммуникацияларга доир ёндашувлар алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тез ўзгарувчан медиа муҳит ва рақамли платформалар аҳамияти ортиб бораётган шароитда ходимларнинг малакасини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, келгусидаги айрим режалар, шу жумладан ахборот сиёсати ва икки томонлама кун тартибини медиа жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларни ишга тушириш масалалари кўриб чиқилди. Очиқ мулоқот, профессионал ҳамкорлик ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга интилиш муштарак экани тасдиқланди», деб ёзди Асадов учрашув ҳақида.
Тавсия этамиз
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди
Жаҳон | 02:44
-
Эрон Трампнинг сўзларидан кейин АҚШга норозилик нотаси юборди
Жаҳон | 01:25
-
Эрон Исроилга қарата янги турдаги баллистик ракетани учирди
Жаҳон | 00:36
-
Россия Финландия чегараси яқинида қўшинларини кўпайтирмоқда – ОАВ
Жаҳон | 23:56 / 18.06.2025
Мавзуга оид

02:44
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди

23:56 / 18.06.2025
Россия Финландия чегараси яқинида қўшинларини кўпайтирмоқда – ОАВ

21:35 / 18.06.2025
Трамп Эронга «сўнгги ултиматум» қўйди ва Путиннинг воситачилигини рад этди

14:16 / 18.06.2025