Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус мухолифати вакили Сергей Тихановский қамоқдан озод этилди
Лукашенконинг сиёсий рақиби Светлана Тихановскаянинг эри АҚШ махсус элчиси Кит Келлог ташрифидан сўнг, қўйиб юборилди.

Фото: Telegram / tsikhanouskaya
Беларусда 14 нафар сиёсий маҳбус, жумладан Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи Сергей Тихановский қамоқдан озод этилди, деб хабар берди Meduza.
АҚШ махсус элчиси Кит Келлогнинг ёрдамчиси Жон Коул ҳам сиёсий маҳбуслар озод этилганини эълон қилди. 21 июн куни Кит Келлог Минскка бориб, Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашди.
«Президент Трампнинг кучли раҳбарияти натижасида бугун Беларусда 14 маҳбус озод этилди. Литва ҳукуматига ҳамкорлик ва ёрдам учун раҳмат — улар ҳақиқий дўст ва иттифоқчи бўлиб қолаверади», деди Коул.
«Наша Нива» хабарига кўра, Тихановский аллақачон Беларусни тарк этган.
Сергей Тихановский 2020 йилда ҳибсга олинди. Шундан сўнг, унинг турмуш ўртоғи Светлана Тихановская Александр Лукашенкога қарши Беларус президентлигига номзодини қўйди. Сайлов натижаларига кўра, Лукашенко ўз лавозимида қолгани маълум бўлгач, мамлакатда норозилик намойишлари бошланди. Шундан сўнг, мухолифат вакиллари таъқибга учради. Тихановская Беларусни тарк этиб, Литвага кўчиб ўтди.
Сергей Тихановский 2021 йил декабр ойида 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У оммавий тартибсизликлар уюштириш, адоватни қўзғаш, Марказий сайлов комиссияси ишига тўсқинлик қилиш каби жиноятларда айбдор деб топилди. Ҳукм Ғарб давлатларининг кескин реакциясига сабаб бўлди: АҚШ, Европа Иттифоқи, Халқаро Амнистия жазони сиёсий сабабларга кўра қоралади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди
Жаҳон | 15:27
-
Мигрантларга Россияга киришда тиббий маълумотнома тақдим этиш мажбурияти юкланиши мумкин
Жаҳон | 15:24
-
Саудия Арабистони 170 км узунликдаги осмонўпар шаҳар лойиҳасини қайта кўриб чиқмоқда
Жаҳон | 15:19
-
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18
Мавзуга оид

13:57 / 10.07.2025
Беларусда Тихановская демократик кучларининг вакиллари «террорчилар» деб тан олинди

07:37 / 03.07.2025
Лукашенко йил охиригача «Орешник» Беларусда жойлаштирилишини маълум қилди

18:47 / 02.07.2025
Лукашенко 16 кишини, жумладан, «экстремистик» жиноятларда айбланганларни афв этди.

18:31 / 27.06.2025