Ўзбекистон | 19:04 / 21.06.2025
1559
1 дақиқада ўқилади

«Аэрофлот» Москвадан Самарқандга мунтазам парвозларни тиклайди

Парвозлар 31 июлдан, дастлаб ҳафтасига уч марта, октябр ойидан ҳафтасига етти марта амалга оширилади.

Фото: Сергей Бобылев / ТАСС

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Москвадан Самарқандга тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни тикламоқда, деб хабар берди авиаташувчи матбуот хизмати.

Парвозлар 31 июлдан амалга оширилади. Дастлаб, ҳафтасига уч марта, октябр ойидан ҳафтасига етти марта. Чипта сотуви аллақачон очиқ, жорий жадвал авиакомпания веб-сайтида мавжуд.

«Самарқанд Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларидан бири, мамлакатнинг энг кўп ташриф буюрадиган сайёҳлик маркази ҳисобланади. Бу йўналиш россиялик саёҳатчилар орасида катта талабга эга бўлиши кутилмоқда», дейилади хабарда.

Авиакомпаниянинг таъкидлашича, Москва ва Самарқанд ўртасидаги рейслар Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.

«Аэрофлот»нинг қўшимча қилишича, компания Самарқанддан ташқари Ўзбекистон пойтахти Тошкентга тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни амалга оширишда давом этмоқда.

Мавзуга оид