Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
АҚШ президенти Украинадаги қон тўкилишини тугатишга таъсир қилиш учун қўлланиши мумкин бўлган «кўплаб турли воситаларга эга», деди Тэмми Брюс.

Тэмми Брюс Фото: Zuma / ТАСС
Москва АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россиянинг сўнгги пайтларда Украинага берган ва тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келган оммавий зарбаларини қораловчи баёнотларини жиддий қабул қилиши керак. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Тэмми Брюс 27 май, сешанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россияга нисбатан сиёсатида ўзгаришлар бўлишини кутиш керакми, деган саволга у шундай деди: «Мен буни (Доналд Трампнинг Россия президенти Владимир Путинни танқид қилганини) умидсизлик деб атамаган бўлардим. Булар турли минтақаларда тинчликка эришиш йўлида ҳаракат қилган одамнинг сўзлари. У ўз нуқтайи назарини очиқ ифода этди. Россия нима қилаётганига америкаликлар жиддий муносабатда бўлиши керак, деб ўйлайман».
Шу билан бирга, Брюснинг таъкидлашича, АҚШ президенти қон тўкилишини тугатишга таъсир қилиш учун «кўп турли хил воситаларга эга».
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясида қатор ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон | 23:35 / 24.06.2025
-
Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 23:30 / 24.06.2025
-
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари
Жаҳон | 23:23 / 24.06.2025
-
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Жаҳон | 23:12 / 24.06.2025
Мавзуга оид

21:21 / 24.06.2025
«Улар нима қилаётганини билмайди» — Трамп Эрондан ҳам, Исроилдан ҳам мамнун эмас

20:50 / 24.06.2025
Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятни шарҳлаб, ҳақоратли сўзларни ишлатди

19:19 / 24.06.2025
Путин Россияда миллий мессенжер яратиш тўғрисидаги қонунни имзолади

17:41 / 24.06.2025