Андижонда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia-2 бошқа автомобиллар билан тўқнашди
Қоидабузар ҳайдовчи ЙПХ ходимлари томонидан тўсиб ушлаш орқали тўхтатилган. Машина салонидан пичоқ топилган ва ҳайдовчи транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган.

Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан қочиб кетган ҳайдовчи тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 26 май куни соат 14:00 ларда Янги Асака йўли ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан Nexia-2 русумли транспорт воситасига ҳужжатларини текшириш мақсадида «тўхташ» ишораси берилган. Бироқ 20 ёшли ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, Асака тумани ҳудуди томон ҳаракатни давом эттирган.
Nexia-2 туманнинг «Кўркам» МФЙ ҳудудда хизмат олиб бораётган бир нечта ЖТСБ ҳамда ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатланиб кетаётган вақтида ички кўчадан асосий йўлга кескин чиқиб юбориши оқибатида, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Labo ва Captiva русумли транспорт воситалари билан тўқнашув содир этган. Шундан сўнг Nexia-2 воқеа жойидан қочиб кетган. Ходимлар ушбу транспорт воситасини кузатиб бориб, Асака тумани «Ҳумо» МФЙ ҳудудида йўлини тўсиб, ушлашга муваффақ бўлган.
Мазкур транспорт воситаси ҳамда ҳайдовчининг ёни икки нафар холис иштирокида кўздан кечирилганида, машина салонида ўткир тиғли жисм (пичоқ) борлиги ҳамда ҳайдовчи тегишли ҳужжатларсиз автомобилни бошқаргани аниқланган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи А.М. эса Жиноят-процессуал кодексининг 288-моддаси кўра туман ИИБнинг вақтинчалик ушлаб туриш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Тавсия этамиз
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Алонсо «Реал»да дуранг билан бошлади, «Сити» ва «Юве»да осон ғалабалар. Кун ўйинлари
Спорт | 12:27
-
Қашқадарёда комбайн ичига тушиб кетган уч ёшли бола шифохонага ётқизилди
Жамият | 12:17
-
ОАВ: Трамп режани маъқуллаган, лекин Эронга зарба бериш бўйича якуний қарорга келмаган
Жаҳон | 12:12
-
Сотиб юборилаётган боғ, мактаб ва боғча ҳудудлари. Нима қилиш керак?
Ўзбекистон | 12:02
Мавзуга оид

20:28 / 18.06.2025
Хоразмда Tico ағдарилиб, 18 ёшли йигит ҳалок бўлди

11:22 / 18.06.2025
Ургутда суд раиси ЙТҲ қурбони бўлди

00:51 / 18.06.2025
«Андижон дўпписи» ва «Сўқоқ сомсаси» географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

18:12 / 15.06.2025