Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади
Президент маъмурияти потенциал абитуриентлар текширувини кучайтирмоқда. Хусусан, энди уларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ҳам кўздан кечирилади.

Фото: Reuters
Доналд Трамп маъмурияти АҚШда ўқиш ниятида бўлган чет эллик барча талабаларга янги талаблар жорий этишга тайёрланмоқда. Politico маълумотларига кўра, президент потенциал абитуриентлар текширувини кучайтирмоқчи, хусусан, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ҳам кўздан кечирилади.
Қайд этилишича, АҚШ президенти маъмурияти янги текширув шаклига тайёргарлик доирасида мамлакат элчихоналари ва консулликларига талабалар визасини бериш учун янги суҳбатлар белгилашни тўхтатишни буюрди.
Талабалар текширувини кучайтириш тўғрисидаги қарор Доналд Трампнинг Ҳарвард университети маъмурияти билан бир неча ойдан бери давом этиб келаётган можароси фонида юз бермоқда. 22 май куни президент Ҳарвардга чет эллик талабаларни ўқишга қабул қилишни тақиқлаб қўйганди. Бунга таълим муассасаси раҳбарияти Ғазо секторида Исроил операцияси бошланганидан бери Фаластинни қўллаб-қувватловчи акциялар ОТМ ҳудудида ўтказилишига йўл қўйиб бераётгани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрел куни АҚШ федерал ҳукумати Ҳарвард университетига 2,2 миллиард доллардан ортиқ грантлар ва 60 миллион долларлик шартномаларни музлатиб қўйгани маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бортида 3 мингта автомобил бўлган кема Тинч океанида чўкиб кетди
Жаҳон | 23:03
-
Яқин юз йилда қушларнинг 500 дан ортиқ тури йўқолиб кетиши мумкин
Жаҳон | 22:31
-
Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди
Жамият | 22:25
-
Бу урушда Исроил ўз тарихидаги энг йирик талафотларга учради — экспертлар
Жаҳон | 21:49
Мавзуга оид

23:12
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди

21:21
«Улар нима қилаётганини билмайди» — Трамп Эрондан ҳам, Исроилдан ҳам мамнун эмас

20:50
Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятни шарҳлаб, ҳақоратли сўзларни ишлатди

19:30