Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бортида 3 мингта автомобил бўлган кема Тинч океанида чўкиб кетди
Июн бошларида ушбу кемада ёнғин чиққанди. Ўтган ҳафталар давомида уни ўчиришнинг имкони бўлмади.

Фото: United States Coast Guard
Июн бошларида 3 мингга яқин автомобилни олиб кетаётган Morning Midas юк ташувчи кемасида ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди. The Wall Street Journal’нинг ёзишича, кема бугун, 24 июн куни чўкиб кетган.
Қайд этилишича, кема Аляскадан 480 километр узоқликдан сузиб ўтаётганида, унинг бортида ёнғин чиққан. «Экипаж алангани ўчириш чораларини кўрди, аммо вазиятни назорат остига олиб бўлмайди», — дейилади Zodiac Maritime бошқарув компанияси баёнотида.
АҚШ соҳилни қўриқлаш хизмати 22 нафар денгизчини яқин атрофдан сузиб ўтаётган савдо кемасига эвакуация қилган.
Компаниядагиларга кўра, ўтган ҳафталар давомида ҳам оловни ўчиришнинг имкони бўлмаган, чунки унинг бортида 800 га яқин электромобиль, уларда эса литий-ионли аккумуляторлар бўлган. Бу турдаги аккумуляторлар ёнганда жуда кўп иссиқлик ажратади ва ҳатто ўчирилганидан кейин ҳам қайта ёниши мумкин.
Ёнғин ва ёмон об-ҳаво шароитлари сабаб кема бугун чўкиб кетган. Маълумотларга кўра, кема бортида Мексика бозори учун мўлжалланган Хитой автомобиллари бўлган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
-
«Эрталаб соат 6 да кимдир келишини кутмагандим». Улуғбек Рашидов дисквалификация қилинганига изоҳ берди
Спорт | 23:47 / 11.07.2025
-
Испанияда «Ростех» вице-президентининг ўғли ушланди. У пул ювишда гумонланмоқда
Жаҳон | 23:23 / 11.07.2025
Мавзуга оид

21:20 / 11.07.2025
Тошкентда савдо корхонасида ёнғин чиқди

10:41 / 11.07.2025
Seoul Mun'да жойлашган овқатланиш масканида ёнғин рўй берди

10:03 / 11.07.2025
Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида йирик ёнғин содир бўлди

23:00 / 10.07.2025