Соғлиқни сақлаш соҳасининг янги модели қандай жорий этилади?
Президентнинг "Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Фото: ЎзА
Ҳужжат билан президентнинг ПФ-88-сон фармонини ижро этиш вазифалари белгиланди. Улар 2025 йил 1 июлдан республиканинг 15 та туман (шаҳар)ларида, Самарқанд вилоятида эса 2026 йил 1 январдан соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели тажриба-синов лойиҳасини жорий этишга йўналтирилган:
- бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш орқали оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифат ва самарадорлигини ошириш;
- тиббий ёрдам кўрсатишда тиббиёт муассасалари, аҳоли ва тиббиёт ходимларини аниқ вазифалар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан таъминлаш;
- тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, уларнинг меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш;
- аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишда қисқа муддатли чораларни ўз ичига олган "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастурини амалга ошириш.
Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари амалдаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини хатловдан ўтказади ва уларни Тажриба-синов лойиҳаси талабларига мувофиқ юридик шахс мақомига эга тегишли типдаги оилавий поликлиника шаклида қайта ташкил этади.
Кўп тармоқли марказий поликлиникалар марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантирилади.
Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари – мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига ва давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга давлат бошқаруви органи. Ўз фаолиятида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармасига бўйсунади.
Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларига ҳужжат билан тасдиқланган тариф разрядлари қўлланган ҳолда иш ҳақи ҳисобланади. Бунда туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларига бўйсунувчи тиббиёт муассасалари томонидан пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлардан тушумларнинг 2 фоизи ушбу бўлимларнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида оилавий поликлиникалар қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:
- тиббиёт бригадалари ва бириктирилган аҳоли ўртасида келишув тузиш;
- кафолатланган пакет доирасида тиббий хизматларни ўз вақтида ва сифатли кўрсатишни таъминлаш;
- бириктирилган аҳоли сони асосида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан харид шартномалари тузиш;
- аутсорсинг асосида оилавий шифокор, педиатр, стоматолог, акушер-гинеколог ва диагностика бўйича мутахассисларнинг хизматларини кўрсатишни жорий этиш;
- оилавий шифокорлар фаолиятини улар хизмат кўрсатаётган аҳоли сони асосида мунтазам баҳолаш;
- индивидуал даволаш ва соғломлаштириш дастурларига мувофиқ кафолатланган пакет доирасида аҳолини зарур дори воситалари билан бепул таъминлашни йўлга қўйиш ва ҳ.к.
2025 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида касалликларнинг оғирлик даражаси ва даволашнинг мураккаблигидан келиб чиқиб махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чоралари ва юқори хавф даражасидаги амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларга ойлик лавозим маошларининг 25 фоизидан 100 фоизигача устама тўлаш тизими жорий этилади.
Қарор билан Тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари рўйхати тасдиқланди.
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари шаффоф ўтказиладиган имтиҳонлар асосида ишга қайта расмийлаштирилади.
2025 йил 1 июндан бошлаб дастур доирасида тиббиёт муассасаларида аҳоли учун қулай шароитлар яратиш ва унинг тиббиётга бўлган ишончини ошириш мақсадида қисқа муддатда:
- тиббиёт муассасаларида кутиш заллари ташкил қилинади, улар ўриндиқлар билан таъминланади, қулай рўйхатхоналар ташкил этилади, онлайн қабулга ёзилиш имкониятлари кенгайтирилади;
- "Она ва бола" хонаси ташкил қилинади, хоналар ва йўлаклар тежамкор замонавий ёритиш қурилмалари билан жиҳозланади;
- санитария-гигиена хоналари таъмирланади, улар шахсий гигиена воситалари билан таъминланади.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00 / 17.06.2025
-
Уч кишилик оилалар улуши ортиб боряпти
Ўзбекистон | 11:58
-
Исроилни мустақил тарк этмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига 2 та йўналиш тавсия қилинди
Ўзбекистон | 11:56
-
Reuters: G7 АҚШ туфайли Украина бўйича баёнотни эълон қилмайди
Жаҳон | 11:30
Мавзуга оид

16:19 / 29.05.2025
Мебел ва ёғочсозлик ривожига оид қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди

14:40 / 26.05.2025
Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлиги оширилади

13:51 / 23.05.2025
Тиббиёт бирлашмалари негизида соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади

11:01 / 22.05.2025