Ўзбекистон | 16:19 / 29.05.2025
840
1 дақиқада ўқилади

Мебел ва ёғочсозлик ривожига оид қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди

“Мебел ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Фото: Shutterstock

2025–2028 йилларда мебел ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • мебел ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга ошириш;
  • экспорт ҳажмини 100 млн АҚШ долларига етказиш;
  • соҳада 50 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш.

2029 йил 1 январгача қарорда белгиланган мебел ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божи 1 фоиз ставкада қўлланади.

2025 йил 1 июлдан ўз хонадонида фаолият юритадиган ЯТТга мебел маҳсулотларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

2025 йил 1 августдан маҳаллий мебел технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Мавзуга оид