Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлиги оширилади
“Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳаракат занжирини тўлиқ кузатиб бориш орқали яширин ишлаб чиқариш ва контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш асосий мақсад этиб белгиланди.
Тадбиркорлар томонидан олинган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календар кунлик муддат бекор қилинади.
Маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўлов амалга оширилади.
Рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган маркировка кодлари Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори томонидан бепул тақдим этилади
Тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида оператор томонидан туну кун ишлайдиган “Call-марказ” фаолияти йўлга қўйилади.
2025 йил 1 июлдан:
- импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга тўғридан тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади;
- рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид

16:19 / 29.05.2025
Мебел ва ёғочсозлик ривожига оид қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди

13:41 / 27.05.2025
Соғлиқни сақлаш соҳасининг янги модели қандай жорий этилади?

11:34 / 26.05.2025
Масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади

18:47 / 04.12.2024