Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: G7 АҚШ туфайли Украина бўйича баёнотни эълон қилмайди
ОАВнинг ёзишича, Вашингтонга режалаштирилган коммюнике матнидаги Россияга тегишли ва гўёки Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокараларга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган айрим иборалар ёқмаган.

Фото: Mark Schiefelbein/AP Photo/picture alliance
Канада ҳозирда мезбонлик қилаётган G7 саммитидан сўнг Украинадаги уруш бўйича «кучли» қўшма баёнот чиқариш режасидан воз кечди. Бунга АҚШнинг қаршилик кўрсатиши сабаб бўлди, деб хабар берди Reuters агентлиги 18 июн, чоршанбага ўтар кечаси Канада ҳукуматидаги манбаларга таяниб.
CBC News ёзишича, Вашингтонга Россияга нисбатан режалаштирилган коммюникедаги айрим иборалар ёқмаган: Оқ уй улар Россия билан Украинадаги урушни тугатиш бўйича кейинги музокараларга тўсқинлик қилишидан хавотирда. Телеканал маълумотларига кўра, саммитга раислик қилаётган Канада бош вазири Марк Карни ўз баёнотида унинг бир қисмини ишлатишни режалаштирган.
G7 давлатлари Украина бўйича якуний баёнот ўрнига, хусусан, Яқин Шарқдаги вазият, сунъий интеллект, миграция ва муҳим минерал ресурслар бўйича яна бир қанча қўшма баёнотлар эълон қилди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

22:31 / 15.07.2025
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?

21:23 / 15.07.2025
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

18:43 / 15.07.2025
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди

18:39 / 15.07.2025