Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
ММА услубидаги жангда бўйи 1,32 метрни ташкил этадиган G1 роботлари қатнашди.

Фото: Видеодан кадр
Хитойда ҳуманоид роботлари ўртасида дунёдаги биринчи жанг бўлиб ўтди. ММА услубидаги жанг 25 май куни CMG World Robot Competition доирасида ташкил этилди.
Рингга 2024 йил май ойида тақдим этилган G1 роботлари кўтарилди. Улар — бўйи 1,32 метрни ташкил этадиган ихчам модел ҳисобланади. Ушбу моделлар ўлчами жиҳатидан 1,8 метрли H1 моделидан кичикроқ, аммо яхши манёврчанликка эга, тезлиги сониясига 2 метргача етади.
Жанг вақтида роботлар масофадан бошқарув пултлари ёрдамида тўртта операторлар жамоаси томонидан бошқариб турилган.
Синов вақтида одамсимон роботларнинг югуриш, юриш, рақсга тушиш, йиқилиш, чидамлилик ва назорат каби кўникмалари текширилган. Энг муҳим жиҳати йиқилганидан кейин қайта тура олиш қобилияти бўлди — бунга 8 сония талаб этилди. Таъкидланишича, бу жанговар роботлар самарадорлигини баҳолашда, уларнинг аппарат ва дастурий таъминоти бир-бирига мос келишини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
Оптималлаштирилган сунъий интеллект алгоритмларига эга замонавий роботлар ҳаракатга миллисониялар ичида жавоб беради. Улар мувозанат ва барқарорликни сақлаган ҳолда, бир зумда барча «бўғим»лар двигателларини ишга тушира олади.
Эслатиб ўтамиз, апрел охирларида Пекинда ўтказилган ярим марафонда тарихда биринчи марта одамлар одамсимон роботлар билан рақобатлашган эди. Ярим марафонда 12 минг спортчи ва 20 та одамсимон робот иштирок этган. Роботлардан биринчи бўлиб марра чизиғига етиб келгани бунга 2 соат-у 40 дақиқа сарфлаганди, бу энг тез келган одамнинг натижасидан 2,5 баробарга секин.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

21:42 / 05.06.2025
Трамп ва Си Жинпинг телефон орқали гаплашди

18:23 / 05.06.2025
Трамп 48 соат ичида уч етакчи билан мулоқотда муваффақиятсизликка учради – ОАВ

15:32 / 05.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди

20:26 / 02.06.2025