Кремль Трампнинг «ақлдан озган Путин» ҳақидаги сўзларига изоҳ берди
Россия расмийси буни «ҳиссий юклама таъсири» билан боғлади.

Фото: AFP
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украинага берилган зарбалар юзасидан Россия президенти Владимир Путинни танқид қилган пости «ҳиссий юклама таъсири» ҳисобланади, деб маълум қилди Кремль.
«Америка томони саъй-ҳаракатлари билан бошланган музокаралар жараёни жуда муҳим ютуқ. Биз америкаликлар ва шахсан президент Трампдан чин дилдан миннатдормиз. Албатта, шу билан бирга, бу мутлақо ҳамма учун ҳиссий юклама ва ҳиссий реакциялар билан боғлиқ бўлган жуда муҳим лаҳзадир», деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Песковнинг қўшимча қилишича, айни пайтда президент Владимир Путин «мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган қарорларни қабул қилмоқда».
Охирги кунларда Киевга берилган зарбаларни изоҳлар экан, Песков уларни Украина ҳужумларига жавоб деб атади. «Биз украиналиклар ижтимоий инфратузилма объектларимизга, тинч инфратузилмаларимизга қандай зарба бераётганини кўриб турибмиз. Бу қарши ҳужум. Лекин зарба айнан ҳарбий объектларга, ҳарбий нишонларга берилди», деди Песков.
У, шунингдек, Россия сулҳ меморандуми лойиҳаси ҳалигача Украина томонига топширилмаганини маълум қилди, ишлар давом этмоқда. Песков сўзларига кўра, бу «жиддий ҳужжат» бўлиб, «диққат билан текшириш ва тайёрлашни» талаб қилади.
25 майга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудига қарийб 300 та дрон ва 70 та ракета учирди. Reuters буни кенг кўламли уруш бошланганидан бери энг катта ҳужум деб таърифлади. Шу куни кечқурун 12 киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб одамлар яралангани маълум бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг уч нафар фарзанди ҳам бор.
26 май куни Трамп пост ёзиб, Владимир Путинни ҳам, Украина президенти Владимир Зеленскийни ҳам танқид қилди.
«У бутунлай ақлдан озган! У заруратсиз жуда кўп одамларни ўлдиряпти ва мен шунчаки аскарлар ҳақида гапирмаяпман. Украина шаҳарларига ҳеч қандай сабабсиз ракеталар ва дронлар учирилмоқда», деб ёзди Трамп Путин ҳақида. Шунингдек, у ўз мамлакати учун «ҳеч қандай яхшилик қилмаётган» Зеленскийнинг баёнотларидан ҳам норози эканини айтди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Трамп: АҚШ қурол арсеналларини мисли кўрилмаган даражада тўлдирмоқда
Жаҳон | 16:02
-
Қишлоқдан халқаро майдон сари: 30 дан ортиқ мамлакатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ўзбек қизи ҳикояси
Жамият | 16:00
-
Россиядаги мигрантларнинг учдан бир қисми рус тили имтиҳонидан ўтолмади
Жаҳон | 15:50
Мавзуга оид

16:02
Трамп: АҚШ қурол арсеналларини мисли кўрилмаган даражада тўлдирмоқда

15:50
Россиядаги мигрантларнинг учдан бир қисми рус тили имтиҳонидан ўтолмади

14:23
Володимир Зеленский: ҳарбий асирларнинг янги алмашинувига тайёрланяпмиз

11:25