Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Россия президентининг «рус аскарининг қадами етган жой бизники» деган сўзларига изоҳ берди.

Фото: Reuters
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Россия президенти Владимир Путиннинг Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (ПМЭФ) Украинадаги уруш ҳақида айтган сўзларини «бемаънилик» деб атади.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва бутун дунё ўт очишни тўхтатишга чақираётган паллада Россия президенти «Украинанинг янги ҳудудларини эгаллаб олиш ва кўпроқ украиналикларни ўлдириш режаларини муҳокама қилмоқда».
Сибига Путиннинг Россия армияси қаерларга етиб бориши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига ҳам изоҳ берди. Хусусан, Россия президенти «рус аскарининг қадами етган жой бизники», деган эди.
«Аммо бугунги кунда Путиннинг телба баёнотлари орасида рус аскарининг қадами ҳақидаги сўзлари ажралиб туради. Аслида, рус аскарининг қадами қаерга етса, у фақат ўлим, ҳалокат ва вайронагарчилик олиб келади. Путинни рус аскарлари ва уларнинг Украина дронлари томонидан узиб олинган оёқлари қайғуга солмайди. У ўз халқининг оммавий қотили», деди Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.
20 июн куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (ПМЭФ) иштирок этган Владимир Путин Украина ҳақидаги фикрларини айтди.
«Ҳарбий ҳаракатларнинг маълум бир мантиғи содир бўлмоқда ва қўшинлар турли ҳудудларни эгалламоқда. Бизда эски қоида бор – рус аскарининг қадами етган жой бизники», деган эди Россия президенти.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди
Фан-техника | 20:34
-
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади
Жаҳон | 19:55
-
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP
Жаҳон | 19:35
Мавзуга оид

16:42
Россиянинг ягона авиаташувчи кемаси утилизация қилиниши мумкин

16:30
Мерц Россиядан Украинага етказилган зарар учун 500 млрд евро тўлашни талаб қилди

14:49
Трамп Россия бўйича «муҳим баёнот» беришини айтди

14:11