Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Украинадаги лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиши мумкин
Оқ уйнинг менежмент ва бюджет офиси Давлат департаментига ҳарбий жиноятларни, жумладан, Украинадаги жиноятларни тергов қилиш бўйича қатор дастурларни молиялаштиришни тўхтатишни тавсия қилди.

Оқ уй АҚШга дунё бўйлаб уруш жиноятларини, шу жумладан Мянма ва Сурияда қайд этилган жиноятларни ҳамда Украинадаги урушда Россиянинг эҳтимолий ҳаракатларини текшириш бўйича йигирмага яқин дастурларни молиялаштиришни тўхтатишни тавсия қилди. Бу ҳақда 26 июн, пайшанба куни Reuters агентлиги АҚШ ҳукуматидаги манбалар ва муаллифлар гўёки кўриб чиқишга муваффақ бўлган ички ҳужжатларга таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, Менежмент ва бюджет офисининг 25 июндаги тавсияси бундай дастурларни қисқартириш бўйича якуний қарор эмас, чунки Давлат департаменти ҳали апелляция бериши мумкин. Reuters хабарига кўра, бундай вазиятда Менежмент ва бюджет офиси ҳамда Давлат департаменти ўртасида низо бошланиши мумкин, бу вақтда АҚШ Давлат департаменти офисга қайси дастурларни сақлаб қолиш кераклиги ҳақида маълумотнома юборади.
Журналистлар тилга олган дастурлар рўйхатига Ироқ, Непал, Шри-Ланка, Колумбия, Беларус, Судан, Жанубий Судан, Афғонистон ва Гамбияда фаолият юритувчи дастурлар киради.
Хабар эълон қилинган вақтга келиб, на АҚШ Давлат департаменти, на Менежмент ва бюджет офиси Reuters'нинг изоҳ бериш сўровига жавоб қайтармади.
Айни пайтда, исм-шарифи ошкор этилмаган уч нафар америкалик мулозим журналистларга, уларнинг фикрича, АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг дастурларни ҳимоя қилишга уриниши эҳтимоли паст эканлигини айтди. Шунга қарамай, у асосийларини, хусусан, Россия Қуролли кучлари томонидан Украинадаги эҳтимолий ҳарбий жиноятларни текшириш дастурларини сақлаб қолишга ҳаракат қилиши мумкин, деб ҳисоблайди таҳририят манбаларидан бири.
Манбалар Украинада молиялаштирилишини тўхтатиб қўйиш тавсия этилган камида иккита дастур номини тилга олди. Улардан биринчиси - Global Rights Compliance. Унинг ходимлари Украина бўйлаб уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар, масалан, жинсий зўравонлик ва қийноқлар бўйича далилларни тўплайди.
Яна бир лойиҳа - Legal Action Worldwide. У Украинада Россия ҳарбий жиноятларида гумон қилинган шахсларга нисбатан иш қўзғатиш учун унинг ходимларининг жойларда кўрсатадиган ҳуқуқий ёрдамига эътибор қаратади.
Бундан ташқари, Украина Бош прокуратурасига Жоржтаун университетининг Халқаро жиноий адлия ташаббуси томонидан амалга оширилаётган 18 миллион доллар миқдоридаги грантни қайтариб олиш тавсия этилди, деб хабар берди Reuters агентлигига икки манба.
Нашрда таъкидланганидек, 2022 йил февралида Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Украина ҳукумати ҳарбий жиноятлар моддаси бўйича 1400 та иш очган.
https://www.dw.com/ru/reuters-belyj-dom-nameren-prekratit-finansirovanie-rassledovania-voennyh-prestuplenij/a-73057138
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марғилонда Gentra кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани босиб кетди
Ўзбекистон | 14:18
-
Трамп ўзининг Украинага илк ҳарбий ёрдамини тайёрламоқда
Жаҳон | 12:59
-
Аукционда сумка 10 млн долларга сотилди
Жаҳон | 12:14
-
Қозоғистонда ўта хавфли касаллик, 10 йиллик визадан маҳрум қирғизлар ва русларга берилмайдиган паспорт
Жаҳон | 12:14
Мавзуга оид

12:59
Трамп ўзининг Украинага илк ҳарбий ёрдамини тайёрламоқда

23:38 / 12.07.2025
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица

18:13 / 12.07.2025
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

15:10 / 12.07.2025