"Ҳа – йўқ" радиоўйини муаллифининг армонлари
Кun podkastiʼнинг бу галги сонида телебошловчи, радиобошловчи ҳамда актёр Музаффарбек Мирзабеков билан унинг отасиз катта бўлгани, болалик вақтларида оиласига ёрдам бериш учун сомса ёпиб сотганлиги, телебошловчиликнинг олтин қоидалари, нутқни равон қилиш усуллари, ҳатто фарзандини тупроққа қўйиб, эртасига жонли эфирга чиқишга мажбур бўлгани, эфир давомида бошловчиларнинг рақсга тушишлари, телеканаллардаги рейтинг машмашаси ва бошқа актуал мавзуларда суҳбатлашдик.

Суҳбатимизни бугун мен сизнинг исмингиздан бошлашни лозим топдим, Музаффарбек, исмингизни ким қўйган?
– Исмимни онамлар қўйганлар, ҳамиша ғолиб бўлсин деб.
Аввалида ҳар битта касбда қийинчилик бўлади. Сиз ўша ғолиб бўлиш учун, Музаффар деган номга эга бўлиш учун қанақа қийинчилик даврларни бошдан ўтказгансиз?
– Энди яхши мақол бор-ку, “жон куйдирмасанг жонона қайда, тоғга чиқмасанг дўлона қайда” дейди. Ноҳақликлар бўлган, балки у ерда мен ноҳақ бўлгандирман. Тўсиқлар ҳам бўлган, бусиз иложи йўқ, менинг юқори лавозимларда ишлайдиган ҳеч қанақа қариндош-уруғим йўқ. Авваламбор меҳнат, кўпчилик айтади, гапираверади улар деб, кўпчиликда меҳнат, 99 фоиз меҳнат, 1 фоиз истеъдод. Меҳнат, усиз иложи йўқ, меҳнат қилмасангиз бўлмайди. Шунинг учун мен биринчи навбатда ҳар доим айтаман, бу нарсани айтишдан ҳам чарчамайман. Мана шунақа менга ёрдам берган, яъни яхши маънода ғояларимни қўллаб-қувватлаган, вақтида қани қила оладими, йўқми, деб мени синаган устозларим Фурқат ака Зокировга, Акром ака Маҳкамовга каттакон раҳмат дейман, умрлари узоқ бўлсин.
Музаффар бўлиб танилишимда шу инсонларнинг ҳиссаси жуда ҳам катта. Устозлар жуда ҳам кўп Қаҳрамон ака Ашуров, Обид Асомов, Тўхтамурод Азизов, Ботир Муҳаммадхўжаев, Мирзабек Холмедов институтда дарс берганлар. Мен ҳаммаларига раҳмат дейман. Бир интервюда таниқли инсоннинг бир зўр гапи менга ёқди. Ўзимдан бир ёш катта бўлса ҳам актёрни, актрисани мен ўзимга устоз деб биламан.
Болаликда кимдир у касбда, кимдир бу касбда ишлайди-ку, сизни ҳам қайсидир касбларга қўйишганми?
– Албатта, мен болалигимда 5-синфдан ошхонада ишлаганман, сомсахонада сомса ёпганман, сомса сотганман, пиёз тўғраганман, пиёз чопганман, институтни битиргунимча ишлаганман. Бундан ташқари институтга кира олмаганимда бир йил “Микон” заводида оддий чилангар бўлиб ишлаганман. Институтда ўқиётганимда тирикчилик қилиш керак деб 1993 йил биринчи бўлиб Аҳрор Қўшматов иккаламиз янги йил арафасида хонадонма-хонадон юриб, мен Қорбобо кийимида болажонларни табриклаб юрардик.
Сизнинг ҳамма муваффақиятларингизга сабабчи инсон сифатида биринчи ўринга кўтариш керак бўлса, кимни кўтарган бўлар эдингиз?
– Албатта, онамни, бусиз иложи йўқ. Чунки мен битта кичкина нарсани айтиб бераман, мана шу институтга имтиҳон топшираётган пайтимда эрталаб вақтли бориларди. Ижодий имтиҳон топшириларди, ҳеч қанақа тест-пест деган нарсалар йўқ. Борардик, ойимга ойи, қолаверинг сиз, десам, йўқ дердилар, битта косага ёки бонкага овқат солиб олиб борардилар. Ўша ерда кутиб ўтирардилар, қачон навбатингиз келади билмайсиз, мабодо қорним очиб қолса, “бу ёққа кел, мана бу ерга ўтир, мана буни еб олгин”, дердилар. “Ойи қўйинг”, десам, “еб ол, еб ол”, дердилар. “Ойи, мен уяламан”, десам, “нимага уяласан? Уйдан олиб келганмиз, ана, четга ўтиб еб ол, мен навбатингга қараб тураман”, дердилар.
Болаликдан ишлаш орқали кимгадир ёки ўзингизга ниманидир исботламоқчи бўлганмисиз? Ёки уйдаги, оиладаги бирор кам-у кўстни тўлдириш нияти бўлганми?
– Мен отасиз ўсганман. Ҳаммада шунақа фикр бўларди: отасиз ўсган бола ёки қиз, албатта, яхши йўлга юрмайди, ёмон бўлиб кетади, бузилиб кетади, ўғри бўлади, деган тушунча ҳали ҳам одамларда бор. Мен шу стереотипни бузиш ниятида бўлганман, яъни отасиз ўсган бола ҳеч қачон ёмон бўлмайди, деб шуни исботлаш учун ҳаракат қилганман.
Шунда 5-синфлигингизда шу нарсани англаб етганмисиз, яъни отасиз фарзанд яхши ёки ёмон бўлиши ҳақидаги фикрлар шу 5-синфлигингизда хаёлингиздан ўтганми?
– Йўқ, ундан кичкиналигимда бунақа фикр бўлган. Лекин ҳаммаси йиғилиб-йиғилиб келган. Инсонга онг деган нарса берилган-да. Инсон мана шу ерда, онгида ҳамма нарсани сақлаб қолади, ҳисоб-китоб қилиб, ҳамма нарсани, баландни ўлчаб, хулоса чиқаради.
Нимани хотирангизда бунчалар қаттиқ сақлаб қолгансиз?
– Ҳа, кўп нарсаларни…
Суҳбатни тўлиқ шаклда Kun podkasti You Tube каналида томоша қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

15:21 / 01.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев

20:30 / 10.05.2025