82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ
Хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати ўтказган тезкор тадбирда 5,5 млрд сўм ҚҚС суммасини бюджетдан ноқонуний қайтарилгани бўйича Солиқ қўмитасининг 2 нафар ходими ва фуқаролар терговга жалб қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ушбу шахсларга тегишли объектларда ўтказилган тинтувда 79 минг доллар, 3 та Li9 электромобили ва бошқа қимматликлар расмийлаштириб олинган.

Фото: ДХХ
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида бир қанча ҳолатларни аниқлади. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, тадбирда солиқ идораларининг айрим мансабдор шахслари моддий манфаатдорлик эвазига «Барқарорлик рейтинги» дастуридаги маълумотларни сохталаштириш орқали 18 та хўжалик юритувчи субъектларга баҳоларни сунъий равишда қўшиш ҳамда хавф даражасини олиб ташлашлари оқибатида жами 82 млрд сўм қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ДХХ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ушбу жиноят иши доирасида ёғоч импорти билан шуғулланувчи МЧЖ ҳисобига 5,5 млрд сўм ҚҚСнинг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилгани ҳолати бўйича Солиқ қўмитасининг 2 нафар ходими ушланган. Шунингдек, ушбу МЧЖ директори ва ҳисобчиси ҳамда 2 нафар норасмий раҳбари гумонланувчи тариқасида терговга жалб қилинган. Уларнинг барчасига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Мазкур шахсларга тегишли бўлган жами 16 та объектда ўтказилган тинтув-тергов ҳаракатлари давомида 79 минг АҚШ доллари, 161 млн сўм, 3 та Li9 электромобиль, 2 та Gentra, 1 та Nexia 3 автомашинаси, 1268 блокда «ТEРEА» номли электрон сигарет таёқчалари, 27 та электрон калитлар, шунингдек, муҳр, компютер ва телефон аппаратлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
ДХХга кўра, жиноят иши доирасида қолган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ноқонуний ўзлаштирилган бюджет маблағлари бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Солиқ қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бевосита қўмита ички хавфсизлик тузилмаси томонидан аниқланган ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фош этилган.
Айни вақтда содир этилган ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда. Қўмита бундай ҳолатларга нисбатан «ўз ичида» ҳам кескин чора кўришини билдирган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қўшни давлатлардан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон | 19:31
-
Ветнам мамлакатдаги биринчи эркин савдо зонасини ташкил этади
Жаҳон | 19:31
-
Эронннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30
-
2024 йилда глобал бойлик 305 триллион долларга етди
Жаҳон | 19:23
Мавзуга оид

19:11 / 23.06.2025
Буюк Британияда «Робин Ҳуд» солиғини жорий этиш таклиф қилинди

11:37 / 11.06.2025
Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсатини такомиллаштиришни муҳокама қилмоқда

10:52 / 30.05.2025
Таълим соҳасидаги тадбиркорлар сони ошди

21:05 / 19.05.2025