Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда «Робин Ҳуд» солиғини жорий этиш таклиф қилинди
Лойиҳа кўра, Британияда резидент мақомига эга бўлмаган бой одамлар ёки мамлакатга бадавлат экспат сифатида қайтаётганлар бюджетга 250 минг фунт стерлинг тўлаши керак бўлади.

Фото: REUTERS
Британиянинг Reform UK ўнг партияси мамлакатдаги солиқ тизимини ўзгартиришни таклиф қилмоқда. Унга кўра, ўзгаришлар бой одамларни мамлакатдан чиқиб кетмасликка ундаши, четга кетганларни эса қайтишга рағбатлантириши керак. «Ислоҳотчилар»нинг фикрича, бу даромади кам британларнинг аҳволини яхшилашга хизмат қилади.
Таниқли сиёсатчи Найжел Фараж етакчилик қиладиган партия ўз ташаббусини Britannia Card деб атаган, аммо кўпчилик аллақачон уни «Робин Ҳуд солиғи» демоқда.
Reform UK лойиҳасига кўра, Буюк Британияда резидент мақомига эга бўлмаган бой одамлар ёки мамлакатга бадавлат экспат сифатида қайтаётганлар бюджетга бир марта 250 минг фунт стерлинг тўлаши керак бўлади. Бу уларни чет элдаги даромадлари ва мол-мулкидан ўн йил давомида Буюк Британияга солиқ тўлашдан, мерос солиғидан эса бутунлай озод қилади.
Бундай усулда тўпланган пуллар тўлиқ кам таъминланган британларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Reform UK ҳисоб-китобларига кўра, ҳеч бўлмаганда 6 минг киши Britannia Card’ни расмийлаштирса, бюджетга 1,5 миллиард фунт келиб тушади ва давлат 2,5 миллион кам таъминланган британга ёрдам кўрсата олади.
Фаражнинг таъкидлашича, мазкур ҳолатда солиқлар баландлиги туфайли ҳозирда мамлакатдан чиқиб кетаётган бадавлат инсонлар Буюк Британияни тарк этишга мажбур бўлмайди. Кам таъминланган фуқаролар даромадига эса ҳар йили 600-1000 фунт қўшимча пул олади — давлат ушбу маблағларни йилда бир марта даромади кам британларнинг ҳисобрақамига ўтказиб беради.
Аммо айрим экспертларнинг ҳисоблашича, бу каби схема мамлакат учун зарар келтириши мумкин. Tax Policy Associated ҳисоб-китобларига кўра, «Робин Ҳуд солиғи» мамлакатни йилига 34 миллиард фунтдан маҳрум қилади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Импортда яна муаммо: Техник тартибга солиш агентлиги музлаткич ва совиткичларни Ўзбекистонга киргизмаяпти
Иқтисодиёт | 18:37
-
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди
Жаҳон | 18:13
-
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тузилди – асосий маълумотлар
Иқтисодиёт | 18:04
Мавзуга оид

22:19 / 10.07.2025
Франция ва Британия ядровий тийиб туриш тўғрисидаги битимни имзолади

18:08 / 10.07.2025
7 сентябрда Британия аҳолисининг барча смартфонлари бир вақтда жиринглайди

14:14 / 10.07.2025
Ўзбекистон-Британия юридик ассоциацияси ташкил этилди

11:53 / 10.07.2025