Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсатини такомиллаштиришни муҳокама қилмоқда
Халқаро валюта жамғармаси вакиллари солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича 10 кунлик миссия билан Ўзбекистонга келди. Солиқ имтиёзларининг самарадорлиги, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳақидаги халқаро шартномаларни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ муаммолар – муҳокама марказида.

Фото: Солиқ қўмитаси
2025 йил 5–16 июн кунлари Ўзбекистонда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган миссияси бўлиб ўтмоқда. Делегацияга ХВЖнинг Фискал ишлар департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари Шафик Хебоус бошчилик қилмоқда.
Миссия доирасида 10 июн куни ХВЖ вакиллари билан Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида солиқ маъмуриятчилигини оптималлаштиришнинг устувор йўналишлари, жумладан IT-парк, эркин иқтисодий, саноат ва бошқа зоналар резидентларига фойда солиғи бўйича тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг самарадорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига оид масалалар, шу жумладан, норасмий даромадга эга фуқаролар орасида солиқ қонунчилигига ихтиёрий риоя этилишини юксалтиришга қаратилган механизмларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, айрим давлатлардаги солиқ юкини камайтириш учун «шартномалар орқали манипуляция қилиш» (treaty shopping), яъни икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳақидаги халқаро шартномаларни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Миссия якунларига кўра, ХВЖ томонидан Ўзбекистон солиқ тизимини янада ривожлантириш бўйича таҳлилий хулосалар ва аниқ тавсияларни ўз ичига олган ҳисобот тайёрланади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Ўзбекистон Эритрея билан дипломатик муносабат ўрнатди
Ўзбекистон | 17:47
-
Идиш ювиш губкаси: ҳожатхона таглигидан 456 баравар кўп бактерия сақлайдиган ошхона буюми ҳақида нималарни биласиз?
Жамият | 17:19
-
Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон | 17:16
Мавзуга оид

13:54 / 01.07.2025
ХВЖ Украина учун ярим миллиард долларлик траншни маъқуллади

11:27 / 27.06.2025
“Маҳалла сервис” компанияларига солиқ имтиёзлари берилади

23:08 / 26.06.2025
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди

12:21 / 26.06.2025