Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ўтказилиши мумкин
Нодавлат таълим ташкилотлари қабул жараёнини бир йилда икки маротаба – 15 октябргача ҳамда 15 февралгача амалга ошириш таклиф этилмоқда.

Фото: Kun.uz
«Республикада нодавлат таълим хизматларининг сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унга кўра, нодавлат таълим ташкилотлари қабул жараёнини бир йилда икки маротаба – 15 октябргача ҳамда 15 февралгача амалга ошириш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, қарорда қабул параметрларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишиш ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, лойиҳада қуйидагилар киритилган:
- абитуриентларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш ва битирувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказишни давлат таълим ташкилотларига белгиланган талаблар асосида амалга ошириш;
- нодавлат таълим ташкилотларида ўқув, илмий ва маъмурий жараёнларни бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизимининг мавжуд бўлиши.
Бунда нодавлат таълим ташкилоти ўз ахборот тизимини вазирликнинг таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларига интеграция қилиши шартлиги белгиланади.
Амалдаги лицензия асосида таълим хизматларини кўрсатиб келаётган нодавлат таълим ташкилотлари ушбу қўшимча лицензия талаби кучга кирган вақтдан бошлаб 5 йил ичида мулк ҳуқуқи асосида зарур бино ва иншоотларга эга бўлиши талаб этилади.
Мазкур талаб президент қарорлари асосида фаолияти ташкил этилган таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Шунингдек, олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимига (HEMIS) киритилмаган ва регистрациядан ўтказилмаган таълим олувчиларга ўқиш якуни бўйича давлат намунасидаги тегишли ҳужжат берилишига йўл қўйилмайди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

23:51 / 10.07.2025
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

15:45 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади

21:59 / 07.07.2025
Магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди

08:09 / 07.07.2025