Жаҳон | 14:12 / 24.06.2025
16206
3 дақиқада ўқилади

Бу урушда Исроил ўз тарихидаги энг йирик талафотларга учради — экспертлар

12 кун давом этган Исроил–Эрон урушида Исроилнинг мудофааси кўпчилик ўйлаганидек мустаҳкам эмаслиги маълум бўлди. Нетаняҳу халқига катта ваъдалар берган эди, лекин у Теҳрондаги ҳокимиятни йиқитолмади. Урушдан Эрон ҳам сабоқ чиқарди. Сиёсий таҳлилчилар Шуҳрат Расул ва Фарҳод Каримов Kun.uz студиясида шу каби хулосалари билан бўлишди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Шуҳрат Расул: Эрон бўлажак музокараларда бироз устунликка эришиши мумкин. Сабаби шу пайтгача Ғарб билан фақатгина уранни қай даражада бойитиш масаласи муҳокама қилинган бўлса, мамлакат энди АЭХА назоратидан чиқиб кетди. Ташкилот бу масалани назорат қилиши учун ҳам Эроннинг қайта аъзо бўлиш масаласи муҳокаманинг асосий нуқтасига айланади. Эрон АЭХАга қайтиши эвазига қўшимча талаблар қўйиши мумкин.

Ундан ташқари, АҚШ Эронга тинчлик йўлида уранни бойитишга рухсат берса керак, Эроннинг энг яқин стратегик иттифоқчиси Россия ёки Хитой ҳам Эроннинг уранни қурол даражасида бойитиш тарафдори эмас эди. Лекин Эрон яна шу масалада музокараларга қайтса, ўзининг шартларини илгари суриш имкониятига эга бўлади.

Исроил давлат сифатида ташкил топганидан бери ўз тарихида бирор маротаба урушларда енгилмаган эди. Ҳатто бир ўзи бир нечта араб давлатларига қарши урушганда ҳам енгиб чиққан эди. Бу галги урушда эса Исроил шаҳарлари аввал кузатилмаган даражада катта зарар кўрди.

Фарҳод Каримов: Икки давлат ҳам катта зарар кўрди, Исроилнинг ҳаводан мудофаа тизимлари афсонавий эмаслиги ва Эроннинг ҳам салоҳияти етарли экани намоён бўлди.

Ундан ташқари, Эрон жамиятида иқтисодий зўриқиш ва ҳукуматга нисбатан норозилик ҳолати юқори эди. Айнан Исроил билан бўлган мана шу қисқа муддатли уруш Эрон ҳамжамиятини қайтадан бирлаштирди. Хоминаий ҳукуматининг легитимлиги анча мустаҳкамлангандек кўринди. Ҳаттоки мухолиф гуруҳлар ҳам бу урушни оқлагани йўқ ва Эроннинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш ҳақида гапирди.

Эрон бу урушдан катта сабоқ олди, энди мамлакат ташқарисидаги гуруҳларни эмас, ўз ички мудофаа тизимини мустаҳкамлашга эътибор қаратса керак.

Нетаняҳу эса Исроил халқига катта ваъдалар берган эди, лекин у айтганидек Эроннинг ядро лойиҳаси тўлиқ йўқ қилинмади, мамлакатда сиёсий бошқарув ўзгармади. Агар Нетаняҳу янги бирор нарсани ўйлаб топмаса, унга нисбатан очилган суд ишлари яна фаоллашади.

***

Суҳбат давомида Исроил–Эрон урушида АҚШ омили ва минтақа атрофидаги жорий вазият ҳам муҳокама қилинди. Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube'да томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид