Мадрид яқинида украиналик сиёсатчи Андрей Портнов отиб кетилди. У Януковичнинг собиқ сафдоши эди
Портнов болаларини мактабга олиб борганида номаълум шахс унга ўқ узган. Майдондаги норозилик намойишлари вақтида Портнов Виктор Янукович билан бирга, сиёсий инқирозни ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ таркибида бўлган.

Фото: REUTERS
Мадрид провинциясидаги Посуэло-де-Аларкон шаҳрида жойлашган Америка мактаби дарвозаси олдида Украина собиқ президенти Виктор Янукович маъмурияти бошлиғининг собиқ ўринбосари Андрей Портнов отиб кетилди, деб хабар беради Reuters.
Маълумотларга кўра, полиция маҳаллий вақт билан соат 09:15 да ўқ узилгани тўғрисида хабар олган. Шу билан бирга, полиция қурбоннинг кимлигини ошкор этмаган. Sky News’нинг аниқлик киритишича, Портнов болаларини мактабга олиб борганида номаълум шахс унга ўқ узган.
51 ёшли Портнов Луганск областида туғилган, адвокатлик фаолияти билан шуғулланган, 2006 йилда Украина Олий радаси халқ депутатлигига сайланган. 2010 йилда Юлия Тимошенконинг мағлубиятидан кейин судда унинг манфаатларини ҳимоя қилган. 2011-2014 йилларда Портнов президент Виктор Януковичнинг маслаҳатчиси бўлган; Майдондаги норозилик намойишлари вақтида Янукович билан бирга сиёсий инқирозни ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ таркибига киритилган.
Кейинроқ Янукович маъмуриятида Портнов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари бўлган. У Украинани 2015 йил бошида тарк этган.
АҚШ Портновга қарши 2021 йилда санкциялар жорий этган. Бунга у пора орқали «Украинанинг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш аппарати билан кенг алоқалар ўрнатгани» ва ўз таъсир доирасидан «Украина судларида қарор қабул қилинишида» фойдалангани сабаб қилиб кўрсатилган. 2019 йилда Портнов Украинага қайтишини эълон қилганди. У сайловларда Володимир Зеленскийни қўллаб-қувватлаган ва собиқ президент Пётр Порошенко устидан Давлат тергов бюросига уни лавозимида бўлган вақтида «жиноий ҳаракатлар»да айблаб, шикоятлар беришни бошлаган. 2022 йил июнда «Схеми» суриштирув лойиҳаси Портнов Украинадан чиқиб кетганини аниқлаган эди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

21:48 / 27.06.2025
Испаниялик тадқиқотчилар ҳафтасига тўрт кунлик иш режимининг самарадорлигини исботлади

11:26 / 27.06.2025
Каталония сепаратистлари учун амнистия тўғрисидаги қонун ўз кучида қолди

23:30 / 25.06.2025
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди

14:54 / 20.06.2025