Ёшга доир пенсия «проактив» шаклда, фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади
Фуқаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи белгиланган ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлган фуқароларга уларнинг мурожаатисиз (проактив шаклда) пенсия тайинланишини ҳамда фуқароларнинг шундай тартибда тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, фуқаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи белгиланган ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.
Агар фуқаро проактив шаклда тайинланган пенсия миқдоридан норози бўлса ёки меҳнат фаолиятини давом эттириш ва кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирса, у пенсияни рад этиш ҳуқуқига эга.
Бунда фуқаро хабарномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан ёхуд давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали сўровнома тўлдирган ҳолда мурожаат қилиши керак.
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза ва сўровнома 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Пенсияни фуқаронинг проактив шаклда тайинлаш тўғрисидаги масала фуқаро пенсия ёшига тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суми вилоятида Россия ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 10:02
-
Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон | 09:42
-
Шавкат Мирзиёев экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди
Ўзбекистон | 09:23
-
Трамп Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига ҳужумини «жуда заиф» деб атади
Жаҳон | 09:21
Мавзуга оид

13:45 / 05.02.2025
Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

16:33 / 10.01.2025
Пенсия миқдори кўпроқ чиқиши учун тавсиялар берилди

18:28 / 26.09.2024
Пенсия тизими ислоҳ қилинади

16:55 / 11.12.2023