Жамият | 19:00 / 19.05.2025
6132
5 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр

Агар идеал саёҳат ҳақидаги орзунгиз ҳаяжон, гўзал манзара ва чинакам ҳашаматли дам олиш уйғунлиги бўлса, Саудия Арабистонига хуш келибсиз! Мамлакат қулайлик юқори даражада бўлган жозибадор саргузаштларга тўла, жадал суръатлар билан оммабоп ва қулай йўналиш сифатида ривожланаётган жойга айланмоқда.

Саҳро: чексизлик ва гўзал манзара бошланадиган бепоён маскан 

Дунёдаги энг катта қум саҳроси – Руб-ал-Хали барханлари бўйлаб мозий нафасини ҳис этинг. Ҳайратланарли жойларни қидираётганлар учун Ар-Риёд яқинидаги машҳур Дунё Чегараси (Edge of World) ажойиб жой. Бу ерда қоялар бир зумда Араб платосининг тубсиз кенгликларига уланиб, ҳайратланарли манзараларни очиб беради.

Мамлакат тарихи билан танишиш учун Саудия давлатининг бешиги ва ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган қадимий Дирияга ташриф буюринг. Қадимий кўчалар, анъанавий қаҳвахоналар ва меъморчилик муҳити Сизни мамлакат афсоналари ва маданияти уммонига чўмдиради.

Қизил денгиздаги ҳашаматли курортлар

Саргузаштлар дам олиш истагига алмашганида, албатта Қизил денгизга боринг, у ерда Сизни дунёдаги энг ҳашаматли курортлар кутмоқда:

— Desert Rock Resort. Дам олиш маскани Ҳижоз тоғлари орасидаги водийда - Қизил денгиз халқаро аэропортидан 20 дақиқалик масофада жойлашган. Бу том маънода саҳро қояларига қурилган ҳақиқий меъморий асардир. Панорама манзаралар, атрофдаги ландшафтга уйғунлашган ноёб виллалар - табиат билан узвий боғлиқликни сақлаб туради. Бу курорт нафақат дам олиш, балки осойишталик муҳитига сингиб кетишни англатади. Фаол дам олиш кунларидан сўнг, қуёшнинг уфқ бўсағасида фақат Сиз учун аталган ҳовузда дам олиш ёки юлдузли очиқ саҳро осмони остида ажойиб кечки овқатлардан баҳраманд бўлиш мумкин. 

— Shebara Resort - оқ пляжлар ва фируза лагуналари мавжуд соҳилдаги жаннат. Дам олиш маскани Жиддадан 500 км шимолда, Ал-Важҳ лагунасидаги ягона Шайбара оролида жойлашган. Орол маржон рифлари билан ўралган бўлиб, улар сноркелинг ва дайвинг учун жуда мос келади. Панорама ойнали кенг виллалар пляж томонга қараган бўлиб, индивидуал хизмат ва нафис таомлар сокинлик, қулайлик муҳитини яратади. Бу ерда Сизни сув саргузаштлари, яхта саёҳатлари ва гулхан атрофидаги унутилмас оқшомлар кутмоқда. 

— Six Senses Southern Dunes - индивидуаллик, гўзал табиат ва нафис хизматни қадрловчи нозик дид эгалари танлови. Умлаждан 100 км шимоли-шарқда жойлашган Ҳафф қум тепаликлари орасида яширинган бу курорт меҳмонларга нафақат алоҳида террасали кенг виллалар, балки қадимий Шарқ анъаналари асосида ишлаб чиқилган юқори даражадаги СПА дастурларини ҳам таклиф этади. Гастрономия ихлосмандлари анъанавий миллий таомлар ва муаллифлик ошхонасини тақдим этувчи ресторанларда лаззатли таомлардан баҳраманд бўлишлари мумкин. Бу ерда ҳар тонг бепоён қум тепаликларининг сокин манзараси ва бир финжон ёқимли араб қаҳваси билан бошланади.

Сувости саргузаштлари: Қизил денгиз оғушига ғарқ бўлинг ва сирларини ўрганинг

Денгизни севувчилар учун Қизил денгиз ажойиб гўзаллик дунёсини очади. Тиниқ сув, тоза маржон рифлари ва ноёб денгиз олами бу ерни сайёрадаги энг яхши дайвинг ва сноркелинг жойларидан бирига айлантиради.

Маданий мерос: ЮНЕСКО объектлари

Саудия Арабистони — бой тарихий меросга эга мамлакат, буни ЮНЕСКО рўйхатига киритилган саккизта объект тасдиқлайди:

1. Ал-Ҳижр (Ҳегра) археологик объекти – ЮНЕСКОнинг мамлакатдаги биринчи объекти ва Набатий тамаддуни қолдиқларини сақлаб қолган энг йирик ёдгорлик.

2. Дирия шаҳридаги Дирия тумани — Саудия давлатининг бешиги бўлиб, сарой харобалари ва саҳро воҳаси четидаги шаҳар ансамбли.

3. Жидда шаҳри — Маккага кириш дарвозаси ва Ҳинд океани йўллари бўйлаб савдо кемалари келган асосий порт шаҳридир.

4. Ҳаил қишлоғидаги қоятош расмлари.

5. Ал-Аҳса воҳаси — дунёдаги энг катта воҳа. 

6. Қоя ўймакорлигининг катта тўпламига эга Ҳима маданий ҳудуди.

7. Урук Бани Маарид — ноёб чўл ҳайвонларининг ўз табиий муҳитига қайта кўчириладиган жой.

8. Ал-Фау археологик зонасининг маданий ландшафти — Арабистон яриморолининг қадимий савдо йўлларидаги стратегик муҳим нуқта.

Бу масканларнинг ҳар бири — жаҳон тарихида ёрқин из қолдирган ўтмиш ёдгорлигидир.

Саудия Арабистони — бир саёҳатнинг ўзида чексиз саҳроликларни забт этиш, қадимий шаҳарлар бўйлаб сайр қилиш ва жаҳон даражасидаги пляжларда дам олиш мумкин бўлган мамлакат. Бу ердаги ҳар бир кун янги кашфиётлар, ёрқин ҳис-туйғулар ва унутилмас таассуротларни олиб келади.

Дам олиш ҳақидаги тасаввурларингизни ўзгартирадиган саёҳатга тайёрмисиз? Саудия Арабистони Сизни кутмоқда!

Телефон: +998 78 120 88 08

Сайт: sauditours.uz Instagram: www.instagram.com/saudi_tours_uz

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти