Ўзбекистон | 19:30 / 17.05.2025
1499
2 дақиқада ўқилади

Болалар учун контент яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар рағбатлантирилади.

Фото: YouTube/ Bekvalola

«Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, республикада болалар учун мўлжалланган миллий контентлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни оммалаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

- болаларда соғлом турмуш тарзи кўникмаси, табиатни асраб-авайлаш, миллий қадриятларга ҳурмат ва она Ватанга садоқат ҳиссини тарбиялашга хизмат қилувчи контентлар яратиш;

- болалар учун хавфсиз ахборот муҳитини яратиш;

- ота-оналар ва болаларни интернет тармоғидаги ахборотларни тўғри баҳолашга ҳамда хавфли контентларни аниқлашга йўналтирувчи механизмларни ишлаб чиқиш.

Қарорга асосан, болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар 2025 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар:

- фойда солиғи тўлашдан озод қилинади;

- ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди;

- юридик шахсларга болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан боғлиқ бўлган харажатларини фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш йўналишида юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ҳар йили «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан жаҳондаги етакчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун 5 та квота ажратилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти