Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple бошга тақиладиган еттита қурилмани тайёрламоқда
Биринчи қурилма М5 процессорига эга янгиланган Vision Pro бўлади.

Фото: David Paul Morris/Bloomberg
Таниқли таҳлилчи Минг-Чи Куо Apple компаниясининг тақиладиган электроника сегментидаги режалари ҳақида янги тафсилотлар билан ўртоқлашди.
Унинг сўзларига кўра, компания бошга тақиладиган қурилмаларни муҳим йўналиш сифатида кўради ва ҳозир камида еттита шундай маҳсулотни ишлаб чиқмоқда. Улардан бештаси аллақачон аниқ тақдимот санасига эга, аммо иккитаси ҳали тасдиқланмаган.
Куо ҳисоботига кўра, Apple ҳам Vision линиясини, ҳам ақлли кўзойнакларни ишлаб чиқишга пул тикмоқда. Таҳлилчи асосий афзалликлар орасида компаниянинг аппарат ва экотизимдаги кучли позициясини таъкидлайди. Асосий муаммо дастурий таъминот ва сунъий интеллектни қўллаб-қувватлайдиган операцион тизим бўлиб қолмоқда.
Бозорга биринчи бўлиб Vision сериясидаги қурилмалар чиқади. Шундай қилиб, янги М5 чипли янгиланган Vision Pro жорий йил учинчи чорагига мўлжалланган. У аввалги дизайн ва функцияларни сақлаб қолади, лекин кучлироқ процессорга эга бўлади.
Навбатдаги янги маҳсулот 2027 йилда чиқарилиши режалаштирилган енгилроқ ва арзонроқ Vision Air модели бўлади. У шишани пластмассага алмаштириш ва магний қотишмасидан фойдаланиш ҳисобига Vision Pro моделидан 40 фоиз енгилроқ бўлади. 2028 йилда унга иккинчи авлод Vision Pro қўшилади – бутунлай янгиланган, янги дизайндаги, ундан ҳам камроқ вазнли ва Мас синфидаги процессорли.
Ақлли кўзойнакларга келсак, Куо дисплейсиз модел 2027 йилда энг оммабоп маҳсулот бўлишини кутмоқда – буюртмалар сони уч-беш миллион донадан ошиши мумкин. Apple, шунингдек, 2028 йилда чиқарилиши режалаштирилган рангли экранли ва овозли бошқарувга эга ХР кўзойнаклар устида ишламоқда.
Бундан ташқари, компания Apple қурилмаларига уланиш учун аксессуар дисплейни ишлаб чиқмоқда, аммо бу лойиҳа 2024 йил охирида тўхтатилган ва ҳозир қайта кўриб чиқилмоқда.
Таҳлилчининг сўзларига кўра, режадаги тақиладиган қурилмаларининг тўлиқ рўйхати қуйидагича кўринади:
- Vision Pro (2025) — худди Vision Pro каби, лекин янги М5 процессорига эга;
- Vision Air (2027) — енгилроқ ва арзонроқ версия;
- Иккинчи авлод Vision Pro (2028) — янги дизайн ва Мас даражасидаги процессор;
- Apple Glasses (2027) — дисплейсиз, Ray-Ban каби ақлли кўзойнаклар;
- ХР кўзойнаклари (2028);
- ХР кўзойнакларининг яна бир модели (сана кўрсатилмаган);
- Компания қурилмалари билан ишлаш учун AR кўзойнаклари (ишлаб чиқиш тўхтатилган, аммо давом этиши мумкин).
Куонинг таъкидлашича, Apple бозорга дисплейли ақлли кўзойнакларни олиб чиқишидан олдин, бошқа брендлар ҳам ўз қурилмаларини тақдим этишга улгуради, кейинги бир неча йил ичида бундай қурилмаларнинг бозори чаққон бўлади.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Украинага айрим турдаги қуролларни етказиб беришни қайта тиклади
Жаҳон | 13:37
-
Махтумқули кўчасида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
Жамият | 13:31
-
4 гектар бўш ер майдонини 420 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
Жамият | 13:27
-
АҚШ Исроилнинг асосий танқидчиси — Франческа Албанезени санкциялар рўйхатига киритди
Жаҳон | 12:46
Мавзуга оид

18:42 / 28.06.2025
Apple олти йил ичида илк марта асосий iPhone дисплейини кенгайтиради

16:50 / 26.06.2025
Интернетда iPhone 17 Pro суратлари пайдо бўлди

20:47 / 09.06.2025
BYD электромобилни қувватлаш вақтини 5 дақиқагача қисқартирди

22:02 / 31.05.2025