Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади
Креатив индустрия парки ҳудудларда ўз филиаллари ҳамда уларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблари ташкил этади.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, креатив индустрия парки ҳудудларда ўз филиаллари ҳамда уларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблари ташкил этади.
2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январгача креатив парк резидентларига қуйидаги солиқ имтиёзлари жорий этилади:
- ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлайди;
- товарларни (ишларни, хизматларни) реализaция қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритилади. Бунда улар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтиши мумкин.
Бундан ташқари, хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМ 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда берилади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:13 / 20.06.2025
«Ойига 100 минг одамга хизмат қила олади» – президент Чиял деҳқон бозоридаги шароитларни яхшилашга кўрсатма берди

19:30 / 17.05.2025
Болалар учун контент яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

18:39 / 16.04.2025
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди

15:16 / 03.04.2025