Жамият | 16:29 / 15.05.2025
1878
4 дақиқада ўқилади

Қуёш печи, “сайёралар паради” ва қимматбаҳо сунъий олмослар – Венециядаги ўзбек павилионида нималар намойиш этилмоқда?

XIX архитектура биенналесида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Grace студияси билан ҳамкорликда Тошкент модернизмининг объектларидан бири – Қуёш институтини кўрсатмоқда. Бу йилги мавзу нима сабаб айнан геомажмуага бағишланди? Жамғарма вакили Райҳона Рустамова Kun.uz мухбири билан суҳбатда шу ҳақда гапириб берди. У “бу билан бутун дунёга меросимиз ва маданиятимиз қанчалик бой эканини кўрсатмоқчимиз, асосийси — бор нарсани сақлаб қолишнинг қанчалик муҳимлигини намойиш этишдир”, дейди.

A post shared by Kun.uz (@kun.uz)

Ҳар йили турли йўналишларда Италиянинг Венеция шаҳрида дунёдаги энг машҳур ва нуфузли халқаро маданий санъат тадбирларидан бири – биеннале ўтказиб келинади. 1895 йилдан бери бўлаётган бу кўргазма Гиардини ёки Арсенале майдонларида ташкил этилади. Асосан замонавий санъат, меъморчилик (архитектура), кино, театр, мусиқа ва рақс каби соҳаларни қамраб олади.

Бу йилги XIX архитектура биенналесида Ўзбекистон 3-маротаба ўз миллий павилиони билан иштирок этмоқда. Танланган мавзу илм-фанга – Тошкентнинг Паркент туманида жойлашган Физика-қуёш институтига бағишланган.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Граcе студияси билан ҳамкорликда тайёрлаган павилионда институтга тегишли турли жиҳозлар, элементларни учратиш, шу орқали бутун бошли комплексни кашф қилиш мумкин. Жамғарма вакили Райҳона Рустамованинг айтишича, бу кўргазма 2021 йилдан бери олиб борилаётган кенг қамровли тадқиқотлар натижасидир.

“Биз учун айнан Қуёш институтини намойиш этиш ва умуман олганда Тошкент модернизмининг бир объектини одамларга таништириш жуда муҳим, чунки бу бизнинг меросимиз саналади. Бу билан бутун дунёга меросимиз ва маданиятимиз қанчалик бой эканини кўрсатмоқчимиз, асосийси — бор нарсани сақлаб қолишнинг қанчалик муҳимлигини намойиш этишдир”, – дейди у.

Геомажмуа 1987 йилда ташкил топган бўлиб, дунёдаги мавжуд 2 та гелиокомплектдан бири ҳисобланади, иккинчиси Францияда жойлашган.

Кўргазмада Марказий Осиёда ягона бўлган мажмуага тегишли турли жиҳозлар, тадқиқотларда фойдаланилган ускуналар экспонат сифатида намойиш этилмоқда.

“Масалан, “Сайёралар паради" деб номланган қандилни айтиш мумкин. Қандилнинг баландлиги ўн етти метр, унда 2 та шар ва ҳар бир шарда уч юздан ортиқ шиша барглар бор. Экспонатимиз муаллифи Ирена Липена ҳисобланади.

Шунингдек, бу ерда Қуёш институтидаги ускуна прототипи бўлган улкан Қуёш печи ҳам намойиш этилмоқда. Лекин бу печ янада замонавийлаштирилган ва такомиллаштирилган шакли, кўргазмадан сўнг у институтга қайтиб олиб борилади ва ундан институтда фойдаланишда давом этишади.

Бундан ташқари, бизда асосий нуқталардан бири бу павилион марказига жойлаштирилган айлана столдир. Стол устида институтга тегишли турли ашёлар, элементлар, сунъий бриллиантлар қўйилган. Буларнинг ҳаммаси айнан гелиокомплекс ҳақида одамларда кенгроқ тасаввур пайдо бўлиши учун қилинган”, – дейди Рустамова.

Эслатиб ўтамиз, “Кўзларни қамаштирувчи ёғду” деб номланган ушбу кўргазма 23 ноябргача давом этади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти